Янгиликлар

Азиза Ёқубова блогер йигит билан муносабатини тўхтатгани ва бунинг сабабини айтди

Шунингдек, қизларга у билан танишиш мумкинлигини таъкидлаган

Азиза Ёқубова блогер йигит билан муносабатини тўхтатгани ва бунинг сабабини айтди

Актриса Азиза Ёқубова унга машина совға қилган блогер йигит билан муносабатларини тўхтатгани ва бунинг сабабини айтди.

Азиза Ёқубовага кузатувчиларидан бири блогер билан учрашиш шартини қўйган. Лекин актриса бунинг иложи йўқлигини, улар энди гаплашмаётганини айтган. 

«Биз хайрлашдик. Бемалол дайректига ёзиб, танишиб, муносабат ўрнатсангиз бўлади, қизлар. Омад», — дейди Азиза Ёқубова.

Шунингдек, мухлисдаридан бири нега гаплашмаётганини сўраган. Актриса эса бунга рашк ва тушунмовчилик сабаб бўлганини таъкидлаган.

«Рашк ва тушунмовчилик сабаб. Менимча, кимгадир шу керак эди. Ўзим uҳақимда сўранг, бошқалар ҳақида сўраманг, илтимос. Биз хайрлашдик. Жиддий сабаб йўқ», — дейди актриса.