Янгиликлар

Ҳандедан кейин Керем Бюрсиннинг янги севгилиси ким бўлиши тахмин қилинди

Актёрнинг италиялик мухлислари унинг актрисалардан воз кечишини сўраган

Ҳандедан кейин Керем Бюрсиннинг янги севгилиси ким бўлиши тахмин қилинди

Туркиянинг дунёга машҳур жуфтлиги Ҳанде Эрчел ва Керем Бюрсиннинг муносабатлари якунлангани маълум бўлгандан кейин мухлислар актёрнинг навбатдаги севгилиси ким бўлиши тахмин қилди.

Маълум бўлишича мухлислар актёрнинг собиқ севгилиси Серенай Сарикая билан муносабатларини давом эттириш эҳтимоли борлигини айтган, бироқ актриса ҳозир бошқа актёр билан яхши муносабатда экани маълум бўлган. Туркиялик мухлислар Керемнинг Сернай Сарикая билан ярашишига умид билдирган, актёрнинг италиялик мухлислари Тwitter’да актрисалардан воз кечиб содда ва меҳрибон қиз топиши кераклигини айтган.

Аввалроқ Керем Бюрсин нима сабабдан Ҳанде Эрчелга уйланмаганини маълум қилган эди.

Карим Бюрсин нима сабабдан Ҳанде Эрчелга уйланмаганини маълум қилди

Жуфтлик 2021 йилнинг баҳорида тўйини ўтказиши ҳақида оммага маълум қилган эди. Бироқ орадан ҳеч қанча вақт ўтмай уларнинг ажралиб кетгани ҳақида турли хил миш-мишлар тарқалди. Карим Бюрсин маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида Ҳанде Эрчел билан муносабатлари ва нима учун унга уйланмагани ҳақида гапирди. Унинг Ҳанде Эрчел билан турмуш қуриши учун ҳали узоқ вақт борлигини, Ҳанде Эрчелнинг феъл-атвори актёрга тўғри келмагани сабаб унга уйланмаслигини, ҳозир уйланиш ҳақида умуман ўйламаётганини маълум қилган.

«Ҳанде билан бундай муносабатда бўлишимга анча вақт керак. Ҳозирча уйланиш ҳақида режаларим йўқ. Унинг феъл атвори менга тўғри келмайди, умуман олганда ҳозир уйланиш ҳақида ўйлаётганин йўқ», — дейди Карим Бюрсин.

Маълумот ўрнида, Карим Бюрсин «Эшигимни сен қоқ» сериалида Ҳанде Эрчел билан бирга роль ижро этган ва шу сабаб дунёнинг 85 та мамлакатида машҳурликка эришган. Улар муносабатлари ҳақида сериал премьерасидан сўнг маълум қилган эди.