Янгиликлар

«Аллоҳ иккинчи умр берди». Раъно Шодиева 11 соатлик оғир операцияни бошдан кечирди — видео

Актриса шу вақт ичида ҳаёти кўз олдидан ўтганини айтди

«Аллоҳ иккинчи умр берди». Раъно Шодиева 11 соатлик оғир операцияни бошдан кечирди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева Instagram саҳифасида оғир операцияни бошидан ўтказгани ҳақида пост қолдирди.

Раъно Шодиева Худо унга иккинчи умр берганини айтди. Унинг сўзларига кўра, охирги бир неча ой ичида ҳаёти кўз олдидан ўтган. Актриса ҳаёти учун курашган шифокорлар жамоасига миннатдорчилик билдирди.

«Аллоҳ таоло менга иккинчи умр берди. Бу мен энг қийин 11 соатлик операциядан кейинги 10-куним. Бир неча ой ичида бутун ҳаётим кўз олдимдам ўтди. Ҳаётим учун курашган бутун шифокорлар жамоасидан миннатдорман, улар менинг қаҳрамонларим, сизни жуда яхши кўраман», — дейди актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rano Shodiyeva (@shodiyevarano)

Шунингдек, Раъно Шодиева Instagram stories’ига акаси, қизи Рахшона ва куёви Жамолиддин унга қорбобо ясаб бергани акс этган видео жойлади. Актриса ёш болага ўхшаб қолганини таъкидлади.

«Менга қорбобо ясаб беринг деб, бу уччаласини роса ишлатяпман. Мен акам қорбобо ясаб берганига жуда ҳам мамнунман. Худди кичкина болага ўхшаб қолдим. ‘Қорбобо ясаб беринг’, деб тўполон қилдим», — дейди у.

Аввалроқ Раъно Шодиева Туркияда катта амалиётни бошдан ўтказганини маълум қилганди. Бироқ актриса айнан қандай касаллик билан оғриганига аниқлик киритмаган. У бу ҳақда гапиришга тайёр эмаслигини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rano Shodiyeva (@shodiyevarano)