Янгиликлар

Алишер Узоқов илк бор Дубайдан нега қайтганини маълум қилди

Шунингдек, Дубай унга нималар берганини айтди

Алишер Узоқов илк бор Дубайдан нега қайтганини маълум қилди

Актёр Алишер Узоқов «Chotki TV» лойиҳасига берган интервьюсида Дубайдан нега қайтганини маълум қилди.

Алишер Узоқовнинг таъкидлашича, Дубайда қолиб кетишни ўйлаган, бироқ Ўзбекистонни соғинган. Ватан соғинчи сабаб у қайтишга мажбур бўлган. Уни айнан ватан соғинчи қийнаган.

«Менга бутунлай кетиб қолиш бўлмас экан. Ватанни соғиниб қолдим, қийналдим тўғриси. Ўзи Туркияда билгандим менга узоқ бўлмаслигини. Мингта Дубай бўлса ҳам ватанимга алишмайман. Дубай кўп нарса бермади, лекин маза қилиб келдим. Пул ҳам топилди», — дейди Алишер Узоқов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актёр, хонанда, телебошловчи Алишер Узоқов YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Гулнора Каримова даврида «запрет»га тушгани ҳақида гапириб берганди.