Янгиликлар

«Ғайридинларга тақлид». Шоҳруҳхоннинг янги сурати кескин танқид қилинди — фото

У фиръавн кўринишида суратга тушган

«Ғайридинларга тақлид». Шоҳруҳхоннинг янги сурати кескин танқид қилинди — фото

Хонанда Шоҳруҳхоннинг янги суратлари кузатувчилари томонидан кескин танқид қилинди.

Шоҳруҳхон 14 март куни Instagram саҳифасига янги суратларни жойлаган. Унда хонандани фиръавн кўринишида кўриш мумкин. Бу эса унинг кузатувчилари томонидан кескин танқид қилинган. Уларнинг кўпчилиги бу образ орқали хонанда ғайридинларга тақлид қилганини айтган. Айримлар эса шу фотолар сабаб ҳурмати йўқолганини таъкидлаган. Кейинчалик Шоҳруҳхон мазкур постга изоҳ ёзишни таъқиқлаб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шоҳруҳҳон таниб бўлмас даражада ўзгаргани акс этган видеони жойлаган эди.

Мазкур видеода грим ёрдамида ўзгарганини кўриш мумкин. Маълум қилишича, бу янги қўшиқ учун ишланаётган клип суратга олиш жараёнидан лавҳа бўлган. Шоҳруҳхон янги таронаси қурувчиларга аталган эканини айтган.

«Қурувчиларимизга аталган янги қўшиқ суратга олиш жараёнидан. Сиз туфайли юртимиз янада гўзал, барака топинг. Грим усталаримизга гап йўқ», — дейди хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от UZBEKISTAN🇺🇿ALHAMDULILLAH🇺🇿 (@_shohruhhon_)