Стиль

«Кальмар ўйини»даги либосларнинг қандай яратилгани ҳақидаги тафсилотлар эълон қилинди

Сериал костюм дизайнери бу ҳақда гапирди

«Кальмар ўйини»даги либосларнинг қандай яратилгани ҳақидаги тафсилотлар эълон қилинди

«Кальмар ўйини» сериалида роль ижро этган актёрлардан тортиб кўрсатилган майда деталлар ҳам томошабинларнинг эътирофига сазовор бўлган. Қуйида сериалдаги либосларнинг яратилиши ҳақида маълумот берилади.

Сериалдаги иштирокчиларнинг яшил рангдаги спорт кийимида юриши, қўриқчиларнинг ёрқин қизил рангдаги комбинезон кийиши ва ниқоблар тақиши, ўйин ташкилотчиларининг қора, олтин рангли либос кийиши, барчаси дизайнерларнинг ғоялари орқали амалга оширилган. Сериал костюмларининг дизайнери Чо Санг Кюн бу ҳақда маълумот берди.

«Калмар ўйини’нинг сценарийси мени шунчалик мафтун қилдики, уни бир ўтиришда ўқиб чиқдим. Шунинг учун мен сериал томошабинларда худди менда бўлгани каби бошқача таассурот қолдиришини хоҳладим. Netflix платформасида кўплаб лойиҳалар намойиш этилади, шунинг учун мен Калмар ўйини’ афишаси томошабинларни жалб қилишни хоҳлардим. Мен уларнинг алоҳида тасвирланишини истар эдим ва шунинг учун қаҳрамонларни одатда мактаб қаршисидаги дўконларда сотиладиган мос спорт костюмларидек бўлишига қарор қилдим. Ёшлигимизда биз кўпинча яшил рангда кийинардик ва мен яшил ранг намойишга кўпроқ мос келади деб ўйладим. Яна бир афзаллиги бу рангда қон аниқ кўринади», — дейди костюм дизайнери.

Аввалроқ «Кальмар ўйини» Россияда суратга олинса, унда қайси актёрлар роль ижро этиши тахмин қилинган эди.

Сон Ки Хун — Константин Хабенский

Сериалда бош ролни ижро этган актёр Ли Жон Же ўрнида россиялик актёр Константин Хабенский иштирок этган бўларди. «Кальмар ўйини»нинг ғолиби Сон Ки Хун 456 рақамда иштирок этади ва шунча иштирокчи орасидан ўзининг сабр-тоқати билан ажралиб туради. У жуда катта қарзи сабаб ўйинда қатнашади ва турли хил аёвсиз машаққатларни бошдан ўтказади. Россиялик актёр Константин Хабенский айнан шу ролга муносиб номзод. Боиси сериалдаги воқеалар давомида бош қаҳрамон характери ва камчиликлари тўлалигича акс этиши керак. Бу актёр эса сериалдаги образни етарли даражада ўйнай оларди.

Чхо Сан Ву — Сергей Безруков

Сериалдаги Чхо Сан Ву роли кореялик актёр Пак Хэ Су томонидан ижро этилган жуда ноаниқ образлардан бири сифатида тан олинади. У ўйин бошида ҳеч нарсадан қўрқмаслигини ва ғолиб бўлиш учун ҳаттоки унга ишонганларни алдашдан ҳам ортга қайтмайди. Агар сериалдаги шу образни рус актёри Сергей Безруков ижро этганда, балки, бундан ҳам муваффаққиятлироқ чиқиши мумкин эди.

Кан Се Бёк — Елизабетта Янковская

«Кальмар ўйини»нинг уч финaлчисидан бири Кан Се Бёк ҳисобланади. Актриса Чон Хо Ёнгнинг ушбу роли унга жуда катта муваффаққият олиб келди: кўплаб таниқли режиссёрлар таклифи, реклама роликлари, миллионлаб мухлислар эътирофи, халқаро мукофотлар шулар жумласидан. Ушбу ролни ижро этиш учун истеъдод билан биргаликда гўзаллик ҳам керак. Рус актрисаси Елизабетта Янковская шу ролга муносиб номзод.

Полициячи — Юрий Борисов

Ўйин ичида туриб унинг сирларнини ўрганадиган полициячи образи сериалнинг энг муҳокамали образларидан бир. Кўпгина сериал мухлислари ушбу ижрога табиийлик етишмаган деб баҳо беришади. Россиянинг бир актёри агар бу ролни ўйнаганда балки бу хато бўлмаслиги мумкин эди. Ушбу номзод актёр Юрий Борисов.

Қария — Сергей Гармаш

Сериалнинг бошидан бошлаб махфий иштирокчи сифатида қараладиган энг қари 001 рақамли ўйинчининг ўрнига россиялик актёр Сергей Гармаш иштирок этганда катта эҳтимол билан бу образ янада кўпроқ эътиборли образга айланарди. Чунки актёр шу вақтга қадар сирли характерли образларни кўп марта ижро этган.