Стиль

Хейли Бибер ва Кендалл Женнер юз териси тиниқ кўринишининг сири айтилди

Уларнинг визажисти бу сирни очди

Хейли Бибер ва Кендалл Женнер юз териси тиниқ кўринишининг сири айтилди

Голливуднинг таниқли юлдузлари Хейли Бибер ва Кендалл Женнернинг визажисти Мери Филлипс актрисаларнинг юз териси нима сабабдан тиниқ кўринишини айтди.

У ўз мижозлари, хусусан Хейли Бибер ва Кендалл Женнернинг териси юмшоқ ва тиниқ кўриниш сабабини Британиянинг «Vogue» нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Визажист мижозлари ундан турли хил бўянишларини сўрашини, у тональ кремни щётка билан қўллашини ва икки юлдузга ҳам шу усулни қўллашини айтган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mary Phillips (@maryphillips)

«Менинг мижозларим турли хил бўянишларни, терининг янги, намланган ва табиий кўринишини сўрашади. Мен тонал кремни щётка билан қўллайман, юзнинг ўртасидан соч чизиғи томон аралаштираман. Пойдевордан сўнг керак бўлганда бошқа бўяниш маҳсулотларини қўлланг. Айниқса кўз остига, бурун атрофига, пешонанинг ўртасига, бурун кўпригига, иякнинг ўртасига. Мен уларга ҳам шундай усулни қўллайман, шунинг учун уларнинг юз териси шундaй кўринишга эга», — дейди Мери Филлипс.

Визажистнинг фикрига кўра, замонавий бўянишдаги янги, бенуқсон кўринадиган юз териcи бироз нам бўлиши, ёноқларнинг териси порлоқ бўлиши керак. Терини мунтазами парвариш қилиш тартиб-қоидаларини амалга ошириш ҳар доим яхши натижаларга олиб келади. У гоҳида бўяниш кун бўйи давом этишини айтди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mary Phillips (@maryphillips)