Стиль

«Доим шундай юринг». Жасмин бутунлай янгича турмакда кўриниш берди — фото

Хонанда аввал ҳам имижини ўзгартирган

«Доим шундай юринг». Жасмин бутунлай янгича турмакда кўриниш берди — фото

«Эски шаҳар» гуруҳи аъзоси, Жасмин тахаллусида фаолият юритаётган қўшиқчи Мадина бутунлай янги соч турмакда кўриниш берди.

«The Cover up» лойиҳаси ғолибаси Жасмин сочини турмаклаб олган. Хонанданинг ушбу сурати остида унинг кузатувчилари илиқ фикрлар ёзиб қолдирган. Улар Жасминга шу образ жуда ярашганини айтган. Мадинанинг кузатувчилари унга ҳар доим сочини шундай турмаклаб юришини маслаҳат берган.

«Ҳаётимиздаги энг кучли витамин бу қувонч! Қувонишимиз учун сабаблар жуда ҳам кўп», — дея ёзиб қолдирган хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Jasmin_Eskishahar❤️☝️ (@jasmin__singer)

Хонанда аввал ҳам имижини ўзгартирганди. «The Cover up 4» лойиҳасининг ғолибаси Жасмин Instagram саҳифасида имиджини ўзгартирганини эълон қилди. У 2 сентябрь куни сочларининг ранги ва турмаги ўзгартирилган расмларини жойлади. Унинг янги имиджи кўплаб мухлисларига ҳам маъқул бўлди.

Хонанда мазкур гуруҳга келган вақтида унга Жасмин тахаллуси берилган ва жингалак сочлар билан танилиши айтилган. У эса бунга рози бўлган. Аслида унинг сочлари жингалак бўлмаган. Интервьюларидан бирида Жасмин жингалак сочлар мақсад асосида танланган ва кўзланган имидж эканини, аслида сочлари ундаймаслигини айтган эди.

Актриса Райҳон Асадова ҳам имижини ўзгартирганди. Райҳон Асадованинг стилисти унинг янги имижда тушган суратларини эълон қилган. Актриса эса унга миннатдорлик билдирган. У бу сафар сочларини кестирган. Суратлар остига кўплаб кузатувчилар у ҳамиша гўзал ва бетакрор эканини, ҳар қандай турмак унга ярашишини таъкидлаган. Райҳон Асадова билан ишлаган стилист қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Нафис, истеъдодли Райҳон билан ишлаш мароқли бўлди», — деб ёзади стилист.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Муталхўжайев ҳам имижини ўзгартирганди. Отабек Муталхўжаев Instagram саҳифасида янги соч турмагини кўрсатди. Хонанда янги кўриниши яхши чиққани ҳақида обуначиларидан сўраган. Улар эса бу хонандага ярашганини таъкидлаган.

«Янги имиджимиз яхши чиқибдими?», — деб ёзади у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Otabek Mutalxo’jayev (@otabekmutalhojaev)

Аввалроқ Дурдона Қурбонова «Беном» гуруҳининг клипи сабаб имижини ўзгартирганди. Унинг сўзларига кўра, бу биринчи марта ташқи кўринишини ўзгартириши. Актриса янги имижда «Беном» гуруҳининг клипида суратга тушган. Клип «Адашдимми?» таронаси учун 6 кун давомида суратга олинган. Дурдона Қурбонова уни қисқа метражли кино деб атади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Durdona Qurbonova (@durdona_kurbonova)

Дурдона Қурбонова кузатувчиларидан имиж ярашгани ҳақида сўраган. Уларнинг баъзилари ярашганини таъкидлаган бўлса, баъзилар бу имиж Дурдона Қурбонова учун эмаслигини айтган.

«Биринчи марта имижимга ўзгартириш киритдим. ‘Беном’ гуруҳидан ‘Адашдимми?’ клипи тез кунда премьера бўлади. 6 кун давомида суратга олинган клип Худо ҳоҳласа меҳнатга яраша сизларга ҳам ёқади. Уни клип эмас, қисқа метражли кино деса ҳам бўлади. Сизларга янги кўринишим ёқдими?», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Komil Fozilov “Benom” guruhi (@komil_benom)

Камила Гимандинова ҳам имижини ўзгартирганди. Актриса сочларини занжабил рангига бўяган. Шу сабабли хонанда экспериментал кайфиятда эканини таъкидлаган.

«Бугун менда экспериментал кайфият. Мен сочимни занжабил рангига бўядим. Агар сизда савол туғилган бўлса, бемалол мурожаат қилишингиз мумкин», — дейди Камила Гимандинова.

Aввалроқ «Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Шоҳруҳ ҳам янги имиж билан кўриниш берганди. Собиқ хонанда сочларини ўстирганди. Кузатувчилари Шоҳруҳнинг кўриниши Галливуд актёрлариникига ўхшаб қолганини таъкидлаганди.