Стиль

Камила Гимандинова имижини ўзгартирди — видео

Аввалроқ «Уммон»даги Шоҳруҳ ҳам янгича услубда кўриниш берганди

Камила Гимандинова имижини ўзгартирди — видео

Хонанда, актриса Камила Гимандинова Instagram саҳифасида имижини ўзгартирганини маълум қилди.

Актриса сочларини занжабил рангига бўяган. Шу сабабли хонанда экспериментал кайфиятда эканини таъкидлаган.

«Бугун менда экспериментал кайфият. Мен сочимни занжабил рангига бўядим. Агар сизда савол туғилган бўлса, бемалол мурожаат қилишингиз мумкин», — дейди Камила Гимандинова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Шоҳруҳ ҳам янги имиж билан кўриниш берганди. Собиқ хонанда сочларини ўстирганди. Кузатувчилари Шоҳруҳнинг кўриниши Галливуд актёрлариникига ўхшаб қолганини таъкидлаганди.

Шунингдек, актриса Юлдуз Ражабова ҳам имижини ўзгартирганди. У сочини кестирган ва рангини ўзгартирган.