Стиль

«Уммон»даги Шоҳруҳ янги имиж билан кўриниш берди — фото

Мухлислари уни Галливуд актёрларига ўхшатган

«Уммон»даги Шоҳруҳ янги имиж билан кўриниш берди — фото

Собиқ «Уммон» гуруҳи аъзоси Шоҳруҳ янгича имиж билан кўриниш берди.

Шоҳруҳ ижтимоий тармоқдаги шаҳсий саҳифасига янги сурат жойлаган. Унда унинг имижи ўзгарганини кўриш мумкин. Собиқ хонанда сочларини ўстирган. Сурат остида эса кўплаб мухлислари у Галливуд актёрларига ўхшаб қолганини таъкидлаган. Шунингдек, айримлар бу соч ўстириш яхши эканини айтган. Лекин баъзилар унга бу имиж умуман ярашмаганини билдирган.

Маълумот ўрнида, 14 январь куни Instagram’даги бир нечта саҳифалар Шоҳруҳнинг шоубизнесга қайтганини эълон қилганди. Бунга хонанданинг расмий саҳифасида Юсуф исмини Уммонга ўзгартиргани сабаб бўлган. Шунингдек, Шоҳруҳ 14 январь куни Instagram саҳифасини ёпиб қўйган. «Shoubiz.uz» мазкур маълумотни аниқлаш учун унинг админстратори билан боғланган. Қайд этилишича, Шоҳруҳ санъатга қайтмаган. Собиқ «Уммон»чининг кейинги режалари ҳақида ҳам ҳозирча маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳ (Уммон) 2021 йилнинг 30 декабрь куни «Тавба» номли таронасини тақдим қилганди. Қўшиқ сўзи ва мусиқаси муаллифи — Конста (Шариф Абдуллаев).

Бундан аввал Шоҳруҳ «Набий Аллаҳ» таронасига ишланган клип премьерасини тақдим қилганди. Аммо кейинчалик ушбу видеклип YouTube’дан ўчирилган.