Стиль

Дурдона Қурбонова клип сабаб имижини ўзгартирди — фото

Актриса биринчи марта имижини ўзгартирганини таъкидлади

Дурдона Қурбонова клип сабаб имижини ўзгартирди — фото

Хонанда, актриса Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида клип сабаб имижини ўзгартирганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу биринчи марта ташқи кўринишини ўзгартириши. Актриса янги имижда «Беном» гуруҳининг клипида суратга тушган. Клип «Адашдимми?» таронаси учун 6 кун давомида суратга олинган. Дурдона Қурбонова уни қисқа метражли кино деб атади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Durdona Qurbonova (@durdona_kurbonova)

Дурдона Қурбонова кузатувчиларидан имиж ярашгани ҳақида сўраган. Уларнинг баъзилари ярашганини таъкидлаган бўлса, баъзилар бу имиж Дурдона Қурбонова учун эмаслигини айтган.

«Биринчи марта имижимга ўзгартириш киритдим. ‘Беном’ гуруҳидан ‘Адашдимми?’ клипи тез кунда премьера бўлади. 6 кун давомида суратга олинган клип Худо ҳоҳласа меҳнатга яраша сизларга ҳам ёқади. Уни клип эмас, қисқа метражли кино деса ҳам бўлади. Сизларга янги кўринишим ёқдими?», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Komil Fozilov “Benom” guruhi (@komil_benom)

Камила Гимандинова ҳам имижини ўзгартирганди.

Актриса сочларини занжабил рангига бўяган. Шу сабабли хонанда экспериментал кайфиятда эканини таъкидлаган.

«Бугун менда экспериментал кайфият. Мен сочимни занжабил рангига бўядим. Агар сизда савол туғилган бўлса, бемалол мурожаат қилишингиз мумкин», — дейди Камила Гимандинова.

Aввалроқ «Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Шоҳруҳ ҳам янги имиж билан кўриниш берганди. Собиқ хонанда сочларини ўстирганди. Кузатувчилари Шоҳруҳнинг кўриниши Галливуд актёрлариникига ўхшаб қолганини таъкидлаганди.

Шунингдек, актриса Юлдуз Ражабова ҳам имижини ўзгартирганди. У сочини кестирган ва рангини ўзгартирган.