Премьера

Хавфли ҳаракатлар амалга оширилган: Райҳон янги клипи премьерасини тақдим этди — видео

Қўшиқнинг аудио варианти 1 ой олдин эълон қилинганди

Хавфли ҳаракатлар амалга оширилган: Райҳон янги клипи премьерасини тақдим этди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева «Шинанайда ёрим» қўшиғига ишланган клипни премьера қилди.

Клип бошида хонанда матбуот анжумани ва камералар олдидан чиқиб машинасига ўтиради. У машина ичида ўтириб, телевизорлар атрофида, ёнида раққослар билан ўйнаб қўшиқ куйлайди.

Хонанда клипда бир нечта образда кўриниш берган. Райҳон «Шинанайда ёрим» клипида хавфли ҳаракатларни амалга оширди. У ҳаракатланаётган машина устига чиқиб қўшиқ куйлади.

Аввалроқ хонанда «7 юлдуз» концертидан видео лавҳаларни Инстаграм саҳифасига жойлаганди. Пост остидаги изоҳлардан бири Муниса Ризаева билан яшашгани ҳақидаги савол бўлган. Райҳон ҳеч ким билан жанжаллашмаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, фақат концерт ташкилотчиси Даврон Кабулов туфайли дуэтга рози бўлган.

15 январь куни Райҳон Ғаниевага Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан хат келди. Хонанданинг маълум қилишича, у 270 минг сўм жаримага тортилган. Шу сабабли ҳам кузатувчиларига эҳтиёт бўлиб ҳайдаш кераклигини таъкидлаган.