Медиа

Жонли эфирда «авария» бўлган Согдиана автоҳалокат аслида қандай содир бўлганини кўрсатди — видео

«Бу даҳшатли», — дейди Согдиана

Жонли эфирда «авария» бўлган Согдиана автоҳалокат аслида қандай содир бўлганини кўрсатди — видео

Хонанда, актриса Согдиана жонли эфир вақтидаги автоҳалокат аслида қандай содир бўлганини кўрсатди.

Aктриса машинани жойламоқчи бўлган пайтда орқа томондан экскаваторга урилган. Машинанинг олди ва орқасига ҳам зиён етган. Автомобилнинг орқа қисмидаги ойналар синиб кетган. Олд қисмидаги «Mercedes Benz» белгиси ҳам тушиб қолган. У машинани таъмирлатиш устахонасига олиб борган.

«Бу даҳшатли. Мен бироз чарчаганга ўхшайман. Бу қўрқинчли. Машинанинг олди биринчи бўлиб яраланган», — дейди хонанда.

Согдиананинг автоҳалокатга учраган видеоси 18 январь куни тарқалганди. У машинасини автотураргоҳга жойлаштирмоқчи бўлгани тахмин қилинганди.

Шундан сўнг актриса 2 январь куни илк бор Instagram саҳифасида соғлиғи ҳақида маълумот берган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Согдиана Согдиана (@sogdianamusic)