Жаҳонгир Хўжаев бир кунлик ҳаёти қандай ўтишини кўрсатди — видео
Актёр, шоумен, Гули Асалхўжаеванинг ўғли Жаҳонгир Хўжаев ўзининг Instagram саҳифасига бир кунлик ҳаёти қандай ўтиши ҳақидаги видеони жойлади. Видеода Жаҳонгир Хўжаевнинг кун бўйи ижод билан банд бўлишининг гувоҳи бўласиз. У эрталаб соат 5:00 да ухлагани учун туш соат 12:00 да турганини айтган. Шунингдек, у кун давомида Умидахоннинг клипида суратга тушишга, имиджини танлашга, сартарошга боришга, «Zo’r […]
Актёр, шоумен, Гули Асалхўжаеванинг ўғли Жаҳонгир Хўжаев ўзининг Instagram саҳифасига бир кунлик ҳаёти қандай ўтиши ҳақидаги видеони жойлади.
Видеода Жаҳонгир Хўжаевнинг кун бўйи ижод билан банд бўлишининг гувоҳи бўласиз. У эрталаб соат 5:00 да ухлагани учун туш соат 12:00 да турганини айтган. Шунингдек, у кун давомида Умидахоннинг клипида суратга тушишга, имиджини танлашга, сартарошга боришга, «Zo’r bekat» кўрсатувининг суратга олиш жараёнида иштирок этишга улгуради. Актёр «съёмка» жараёнидаги қийинчиликларни ҳам кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Хўжаевнинг актриса Асал Абдуллаева билан турмуш қураётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, актёр келажакда турмуш ўртоғини ишлатмаслигини маълум қилганди.




