Медиа

Улуғбек Қодиров Рамзан Қодиров билан тушган архив суратни эълон қилди — фото

Сурат остида актёр Умид Искандаров изоҳ қолдирган

Улуғбек Қодиров Рамзан Қодиров билан тушган архив суратни эълон қилди — фото

Актёр Улуғбек Қодиров Instagram саҳифасида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан тушган архив суратини эълон қилди.

Расмда Улуғбек Қодиров ва Рамзан Қодиров билан бирга Азиз Раметов ҳамда Жалил Мавлоновни ҳам кўриш мумкин. Шунингдек, сурат остида бошқа бир актёр Умид Искандаров ҳам изоҳ қолдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от @_ulugbekkadirov_

Улуғбек Қодиров 1983 йил 3 августда Тошкентда туғилган. 2005 йилда «Йилнинг энг яхши ёш актёри» мукофотини олган. Улуғбек Қодировнинг акаси ва 3 нафар опаси бор. Актёрнинг 2 қизи ва 1 нафар ўғли бор. Уларнинг исми Имона, Амирбек ва Зубайда.

Актёр кўплаб фильмларда суратга тушган. Улуғбек Қодиров ўйнаган деярли барча фильм муваффақиятга эришган. Булар сирасига «Паноҳ», «Ўғригина келин», «Эр бермоқ, жон бермоқ 1», «Фотима ва Зуҳра» каби фильмлар киради. Актёр ҳозирда Америкада яшайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азамат Ахроров Улуғбек Қодиров каби актёр бўлишни истагани фақат иккинчи Улуғбек Қодиров бўлиб қолишни хоҳламаганини таъкидлаганди.

Шунингдек, Дилноза Кубаева «Телба» фильмидаги Улуғбек Қодиров билан содир бўлган қизиқарли воқеани айтиб берганди.