Медиа

Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева ўғлига қандай исм қўйгани маълум бўлди — видео

Бу ҳақда хонанданинг онаси ва Асалнинг синглиси айтган

Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева ўғлига қандай исм қўйгани маълум бўлди — видео

Хонанда Шоҳруҳхон ҳамда актриса Асал Шодиеванинг иккичи фарзандига қандай исм қўйгани маълум бўлди.

Бу ҳақда хонанданинг онаси ва Асалнинг синглиси Instagram саҳифасида айтган. Зебо Наврузова ўғли ва набирасининг биргаликда тушган суратини қўйиб, неварасига умри ва ризқи бутун бўлишини тилаган. «Бахтиёрим, хуш келибсан», дея ёзиб қолдирган.

«Аллохимга шукур. Берганига шукур. Умринг, ризкинг бутун бўлсин, азиз фарзандим. Бахтиёрим, хуш келибсан», — деб ёзади у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Zebo Navruzova (@zebo_navruzova_official)

Шунингдек, Асал Шодиеванинг синглиси Шахризода Шодиева Instagram’даги жонли эфир пайтида кузатувчиларидан бирининг «Исми Бахтиёрми?», дея берган саволига «Ҳа, Бахтиёр», деб жавоб берган.

Актриса Асал Шодиева 12 январь куни иккинчи бор она бўлгани маълум қилинганди. Бу ҳақда «Браво» кулгу жамоаси аъзоси Шаҳло Зоирова Instagram саҳифасида айтганди.

Шундан сўнг Шоҳруҳхон Instagram саҳифасига иккинчи бор ота бўлгани ҳамда ўғли Муҳаммадюсуфнинг илк бор ака бўлгани муносабати билан табриклаб, пост қолдирганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от UZBEKISTAN🇺🇿ALHAMDULILLAH🇺🇿 (@_shohruhhon_)

Асал Шодиева ҳам клиникада ўғлини қўлига олгани акс этган фотосини жойлаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от @asalshodieva

13 январь куни Шоҳруҳхон Instagram’ига иккинчи фарзанди билан илк бор кўришгани ва уни қўлига олиб рақсга тушгани акс этган видео жойлаганди. Хонанда ўша куни «Телба» номли ябнги таронасининг ҳам премьерасини қилганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от UZBEKISTAN🇺🇿ALHAMDULILLAH🇺🇿 (@_shohruhhon_)

15 январь куни Асал Шодиева туғруқдан сўнг илк бор кўриниш берганди.