Янгиликлар
АҚШ давлат котиби ўзбек хонандаларидан кимнинг қўшиғини тинглашини айтди
Бу ҳақда у ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилган
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен қандай мусиқаларни тинглашини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Spotify’да 2 та плейлисти бор бўлиб, бири маҳаллий мусиқалар, иккинчиси эса у хизмат давомида бўлган мамлакатларни эслатувчи қўшиқлар. Иккинчи мусиқалар тўпламидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг қўшиғи ҳам жой олган.
Энтони Блинкен Тожикистонлик хонанда Сафармухаммаднинг «Камароб», Севара Назарханнинг «На паузу», Қозоғистонлик хонананда Енликнинг«DOP», Покистонлик санъаткор Арудж Афтабнинг «Mohabbat» каби қўшиқларни тинглашини маълум қилган.




