Медиа

«Сўнгги беш йилдa илк бор»: Ҳуснора Шодиева имижини ўзгартирди — видео

У янги соч турмак ҳаётдаги янги саҳифа эканини таъкидлади

«Сўнгги беш йилдa илк бор»: Ҳуснора Шодиева имижини ўзгартирди — видео

Телебошловчи, актриса, хонанда Ҳуснора Шодиева 5 йилдан сўнг илк бор имижини ўзгартирди.

Хонанданинг сўзларига кўра, соч турмагини ўзгартириши ҳаётининг янги боби ҳисобланади. Ҳуснора 5 йил давомида бир хил соч турмаги билан юрганини айтди. У ўзгаришлар вақти келганини таъкидлади.

«Менинг ажойиб ҳаётимдаги янги боб. 5 йил давомида ўзим соч турмагим (каскад) билан юрдим. Энди эса ўзгартириш вақти келди. Янги соч турмак ҳаётдаги янги саҳифадир», — дейди у.

Ҳуснора Шодиева телебошловчиликдан ташқари хонанда ҳам ҳисобланади. У муаллифлиги асосида бир неча қўшиқ премьера қилган. Лекин телебошловчининг шахсий ҳаётида йўқотишлар бўлган. Хусусан, эри билан ажрашган. Ҳозирда Салим исмли ўғли билан бирга яшайди. Сўнгги вақтда унинг турмушга чиқаётгани ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Хонанда буларнинг барчаси ёлъгон эканини айтиб, турмушга чиқмаётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, Ҳуснора 24 ноябрь куни янги машина сотиб олганини маълум қилганди. Телебошловчи нархи 400 миллион сўм бўлган «Chevrolet Equinox» сотиб олган.