Медиа

Рэпер Шоҳруҳ 5 ёшли қизи унинг туғилган кунига нима совға қилганини кўрсатди — фото

У туғилган кунини нишонлашни ёқтирмаслигини айтди

Рэпер Шоҳруҳ 5 ёшли қизи унинг туғилган кунига нима совға қилганини кўрсатди — фото

Рэпер, хонанда Шоҳруҳ Instagram саҳифасида 5 ёшли қизи унинг туғилган кунига нима совға қилганини кўрсатди.

Унинг сўзларига кўра, туғилган кун нишонлашни ёқтирмайди бироқ хонанда барча обуначиларининг табрикларини ўқийди. Рэпернинг 5 ёшли қизи Лейла унга ўзининг суратини чизиб берган. Хонанда суратни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қолдиришни ва келажакда қизи шу суратни кўришини хоҳлади.

«Азиз дўстлар, туғилган кун нишонламайман, лекин ҳамма табрикларингизни ўқияпман. Барчангизга катта раҳмат. Ҳозир уйга келсам, 5 ёшли қизим менга мана шундай совға ясаб берди. ‘Бу қандай расм?’, деган саволимга ‘Бу сиз!’, деб жавоб берди. Лентамда қолсин, катта бўлганида ўз санъат ишини кўради», — дейди рэпер.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shodmonov Shohrux O’ktamovich (@shoxrux)

Шоҳруҳ 1986 йил 31 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Отасининг исми Ўктам Шодмонов, онасининг исми Шоҳида Шодмонова. Хонанданинг Фаррух ва Хуршид исмли укалари бор. Рэпернинг икки нафар ўғил ва бир нафар қиз фарзанди бор. Катта ўғлининг исми Ислом қизиники эса Лейла. Шоҳруҳ Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган.

Рэпер 2004 йилда чиқарилган «Хайр, бевафо» қўшиғи орқали танилган. Унинг биринчи альбоми «Баландда» 2005 йилда «Tarona Records» томонидан чиқарилган. Шоҳруҳнинг қўшиқлари хит-парадларда юқори натижага эришгач, «Хаёлимдасан» номли альбоми ҳам ёзилди.