Медиа

Райҳон эгизакларининг туғилган кунини қандай нишоналаганини кўрсатди — видео

Аввалроқ Муқаддас Саъдуллайева хонанданинг фарзандларини туғилган куни билан табриклаганди

Райҳон эгизакларининг туғилган кунини қандай нишоналаганини кўрсатди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон эгизак фарзандларининг туғилган кунини қандай нишонлаганини кўрсатди.

Хонанданинг эгиизаклари 8 ёшга тўлган. Райҳон улар учун ноодатий туғилган кун базмини уюштирган. У Имрон ва Исломнинг бу галги базмида мавзу қилиб «Гарри Поттер» фильмини танлаган.

Актриса улар учун иккита бир хил торт тайёрлатган. Унда ҳам юқоридаги фильмда ишлатилган буюмларни кўриш мумкин. Райҳон «Гарри Поттер»даги қаҳрамонлардан бири Дамблдор қорбобога ўхшаб қолганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Райҳоннинг эгизакларини туғилган куни билан табриклаганди. Райҳоннинг эгизак фарзандларининг отаси Муқаддас Саъдуллаеванинг турмуш ўртоғи Йигитали Мамажоновдир. Актриса уларга бахт ва умри зиёда бўлишини тилаган.

«Аллоҳ бахтингиз, умрингизни зиёда қилсин. Тақдирингиз гўзал бўлсин. Шукрона кунингиз муборак бўлсин», — деб ёзади Муқаддас Саъдуллаева.

Шаҳзода Муҳаммедова изининг туғилган кунида қандай совғалар келганини кўрсатганди. Шаҳзода Муҳаммедова 22 апрель куни «Barbie party» номи остида қизининг туғилган кунини нишонлаганди. Шунда Миланага кўплаб совғалар келган. Актриса уларни кузатувчилари билан бўлишди. Улар орасида кўплаб гулларни ва турли хил «Barbie» қўғирчоқларини кўриш мумкин. Шунингдек, совғалар ичида Милана исми ёзилган билакузук ва «Kitty» мушуги туширилган зирак бор. Миланага талайгина кийимлар ҳам келган.

Шунингдек, актриса Шаҳзода Матчонова ҳам қизининг туғилган кунини қандай нишонлаганди. Раниа 17 февраль куни 1 ёшга тўлди. Унинг туғилган куни ҳашаматли ўтказилди. Шаҳзода Матчонованинг туғилган кунида кўплаб санъаткорлар фарзандлари билан ташриф буюрди. Юлдуз Усмонова ҳамда Зиёда қўшиқ куйлади. Шунингдек, базмга Умидахон ва Нилуфар Усмонова ҳам меҳмон сифатида борган.

Шаҳзода Матчонова Ранианинг туғилган куни учун айиқча шаклидаги ширинликларни тайёрлатган. Актриса базм бўладиган жойни безаш учун оқ, пушти рангли гуллар ва шарларни танлаган. Шу билан бирга, оқ атиргулдан 1 рақами ясалган.