Медиа

Шаҳзода Муҳаммедова қизининг туғилган кунида қандай совғалар келганини кўрсатди — видео

Милана 22 апрель куни 2 ёшга тўлди

Шаҳзода Муҳаммедова қизининг туғилган кунида қандай совғалар келганини кўрсатди — видео

Актриса, дизайнер, телебошловчи Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасида қизи Милананинг туғилган кунида қандай совғалар келганини кўрсатди.

Шаҳзода Муҳаммедова 22 апрель куни «Barbie party» номи остида қизининг туғилган кунини нишонлаганди. Шунда Миланага кўплаб совғалар келган. Актриса уларни кузатувчилари билан бўлишди. Улар орасида кўплаб гулларни ва турли хил «Barbie» қўғирчоқларини кўриш мумкин. Шунингдек, совғалар ичида Милана исми ёзилган билакузук ва «Kitty» мушуги туширилган зирак бор. Миланага талайгина кийимлар ҳам келган.

Шаҳзода Муҳаммедованинг қизи Милана 22 апрель куни 2 ёшга тўлганди. Телебошловчи қизининг туғилган кунига катта тайёргарлик кўрган. У 18 апрель куни Милананинг туғилган кунига таклифномаларни тарқатганди. Дизайнер қизининг 2 ёшини «Barbie party» мавзусида ўтказди.

«Асал қизалоғим Милана яқинда 2 ёш бўлади. Аввалги йили ‘Rabbit party’ мавзусини танлаган эдик. Бу йил эса ‘Barbie party’ мавзусини танладик. Таклифномалар тайёр энг севган, яқин инсонларим томон йўл олади. Айтганча асосий мехмонлар Милананинг тенгдошлари», — деб ёзганди Шаҳзода Муҳаммедова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Шахзода Мухаммедова (@shaxzoda__muxammedova)

Шаҳзода Муҳаммедованинг эри Марат Ҳайруллаевич қизининг туғилган куни кириб келиши билан унга 2 та шар ва 2 та гул олиб келган. Совғаларнинг иккиталигининг сабаби эса Милананинг икки ёшни тўлдиргани.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Шахзода Мухаммедова (@shaxzoda__muxammedova)