Медиа

Ойхон Ифорзода тўйидаги архив суратларни эълон қилди — фото

Уларнинг тўйига 6 йил бўлди

Ойхон Ифорзода тўйидаги архив суратларни эълон қилди — фото

Актриса, хонанда, бошловчи Ойхон Ифорзода Instagram саҳифасида тўйидаги архив суратларни эълон қилди.

Телебошловчи келинлик уйидан чиқиб кетиш пайтидаги суратни қўйган. Расмлар орасида жуфтликнинг тўйхонада ўтирганидаги фотосурат бор. Актриса оила аъзоларининг ҳам суратини жойлаган.

Нодиршох Абдулакимов ҳамда Ойхон Ифорзоданинг тўйи 2016 йил 23 февраль бўлган. Тўйда кўплаб санъат вакиллари иштирок этган. Уларнинг тўй афишалари кино премьера рекламалари каби бўлган. Бир нечта машҳур фильмларнинг суратига Ойхон ва Нодирнинг расми қўйилган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Ойхон Ифорзода — Ведущая (@oyxon_iforzoda)

Шунингдек, хонанда Райҳон ҳамкасбининг пости остида уларга бахт тилаб изоҳ қолдирган.

Нодиршох Абдулакимов тўйининг бир йиллигида яъни 2017 йил 23 февраль куни турмуш ўртоғига «Mercedes Benz» машинасини совға қилган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Ойхон Ифорзода — Ведущая (@oyxon_iforzoda)