Медиа

Ноодатий кумуш: Ойхон Ифорзода эри совға қилган тақинчоқни кўрсатди — видео

Нодиршох Абдулакимов уни Бухорога сафаридан олиб келган

Ноодатий кумуш: Ойхон Ифорзода эри совға қилган тақинчоқни кўрсатди — видео

Телебошловчи, актриса Ойхон Ифорзода эри совға қилган ноодатий тақинчоқни кўрсатди.

Бошловчи тақинчоқни кўрсатувга тақиб чиққан. Нодиршох Абдулакимов уни 2015 йил Бухорога хизмат сафарига борганда олиб келган. Ойхон ўша пайти турмуш ўртоғи билан диди бир хил эканини билган. Актриса ноодатий услубдаги кумуш тақинчоқларни ёқтиришини айтган.

«Ёрим ҳадя қилган тақинчоқни тақиб олдим. 2015 йилда Бухорога хизмат сафарига борганида олиб келганди. Ўшанда дидимиз бир хиллигини билиб олганман. Мен кумушни, айниқса, ноодатий кумуш тақинчоқларни севаман», — дейди бошловчи.


Ойхон Ифорзода эрига биринчи берган совғаси нима бўлганини кўрсатганди. Ойхон Ифорзода Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказганди. Унга кузатувчиларидан бири турмуш ўртоғига берган биринчи совғаси нима экани ҳақида савол берган. Телебошловчи эса соат эканини таъкидлаган.

Шунингдек, телебошловчи тўйидаги архив суратларни ҳам эълон қилганди.

Нодиршох Абдулакимов ҳамда Ойхон Ифорзоданинг тўйи 2016 йил 23 февраль бўлган. Тўйда кўплаб санъат вакиллари иштирок этган. Уларнинг тўй афишалари кино премьера рекламалари каби бўлган. Бир нечта машҳур фильмларнинг суратига Ойхон ва Нодирнинг расми қўйилган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Ойхон Ифорзода — Ведущая (@oyxon_iforzoda)

Актриса эри Нодиршоҳ туғилган кунига нима совға қилганини кўрсатганди.

Ойхон Ифорзода 23 март куни ўзининг 33 ёшини нишонлади. Шу куни у барча совғаларни кўрсатган, бироқ турмуш ўртоғининг совғасини кеч кўрсатган. Актриса сурат жойлаган, унда эрининг ҳадяларини кўриш мумкин. Нодиршоҳ Ойхонга қаҳва машинаси ва атиргуллар совға қилган.