Янгиликлар

Ойхон Ифорзода эрига биринчи берган совғаси нима бўлганини айтди — фото

У бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилди

Ойхон Ифорзода эрига биринчи берган совғаси нима бўлганини айтди — фото

Актриса, телебошловчи Ойхон Ифорзода Instagram саҳифасида эри Нодиршох Абдулакимовга берган биринчи совғаси нима бўлганини айтди.

Ойхон Ифорзода Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Унга кузатувчиларидан бири турмуш ўртғига берган биринчи совғаси нима экани ҳақида савол берган. Телебошловчи эса соат эканини таъкидлаган.

Маълумот учун, жуфтлик «Машҳурлар» кўрсатувига берган интервьюсида қандай танишгани ҳақида гапириб берганди. Нодиршох Абдулакимовнинг сўзларига кўра, уларнинг оиласи билан яқиндан таниш бўлган. Тўй хизматларининг бирида у Ойхон Ифорзодадан маслаҳат сўраган. Шу билан улар яқиндан танишиб қолган.