Янгиликлар

Ойхон эри Нодиршоҳ туғилган кунига нима совға қилганини кўрсатди — фото

Актриса 33 ёшга тўлди

Ойхон эри Нодиршоҳ туғилган кунига нима совға қилганини кўрсатди — фото

Телебошловчи, актриса Ойхон туғилган кунига турмуш ўртоғи Нодиршоҳ Алимовичдан қандай совға олганини кўрсатди.

Ойхон Ифорзода 23 март куни ўзининг 33 ёшини нишонлади. Шу куни у барча совғаларни кўрсатган, бироқ турмуш ўртоғининг совғасини кеч кўрсатган. Актриса сурат жойлаган, унда эрининг ҳадяларини кўриш мумкин. Нодиршоҳ Ойхонга қаҳва машинаси ва атиргуллар совға қилган.

«Раҳмат, севгилим. Айниқса мен аста-секин узилишига сабаб бўлаётган асаб толалари учун раҳмат», — дея ўз миннатдорлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бошловчи Ойхон Ифорзода Instagram саҳифасида тўйидаги архив суратларни эълон қилганди.

Телебошловчи келинлик уйидан чиқиб кетиш пайтидаги суратни қўйган. Расмлар орасида жуфтликнинг тўйхонада ўтирганидаги фотосурат бор. Актриса оила аъзоларининг ҳам суратини жойлаган.

Нодиршох Абдулакимов ҳамда Ойхон Ифорзоданинг тўйи 2016 йил 23 февраль бўлган. Тўйда кўплаб санъат вакиллари иштирок этган. Уларнинг тўй афишалари кино премьера рекламалари каби бўлган. Бир нечта машҳур фильмларнинг суратига Ойхон ва Нодирнинг расми қўйилган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Ойхон Ифорзода — Ведущая (@oyxon_iforzoda)

Шунингдек, хонанда Райҳон ҳамкасбининг пости остида уларга бахт тилаб изоҳ қолдирган.

Нодиршох Абдулакимов тўйининг бир йиллигида яъни 2017 йил 23 февраль куни турмуш ўртоғига «Mercedes Benz» машинасини совға қилган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Ойхон Ифорзода — Ведущая (@oyxon_iforzoda)