Медиа

Нюша турмуш ўртоғи ва фарзандлари тушган таъсирли видеони эълон қилди — видео

У ҳозир Дубайда яшайди

Нюша турмуш ўртоғи ва фарзандлари тушган таъсирли видеони эълон қилди — видео

Россия эстрадасининг ёрқин юлдузларидан бири Нюша турмуш ўртоғи ва фанзандлари тушган таъсирли видеони Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлади.

Ҳозирда Дубайда яшаётган ва Россияга қайтишни режалаштирмаган хонанда турмуш ўртоғи Игор Сивов, болалари билан аквариумга борди. У Instagram’га турмуш ўртоғининг қўлида ухлаб ётган болаларининг видеосини жойлади ва постда уларнинг отасини қўлида ухлаб қолганини ёзган.

 «Болалар дадасида ухлашга қарор қилди», — дейди у постида.

Унинг саҳифасига жойлаштирилган видеоролик кўплаб муҳокама ва муносабатларга сабаб бўлди. Унинг турмуш ўртоғи қўлида яна бир болани ушлай олишини айтган.

Аввалроқ Нюша Алла Пугачёва ёшлигида уни нима сабабдан саҳнага қўймаганини айтган эди.

Хонанда болалигида «Фабрики звезд» кўрсатуви орқали машҳур бўлишни истаган. Ўша вақтда Нюша 14 ёшда бўлган ва унинг отаси таниқли мусиқачи Владимир Шурочкин кастингга олиб борган. Нюша иштирок этган кўрсатув телеканалларда эфирга узатилган ва у «Ласкового мая» таронасини ижро этган. Ҳакамлар орасида Алла Пугачёва ҳам бўлган.

Бир неча соат навбатда турган ёш хонанда Нюша қаттиққўл ҳакамлар орасига тушиб қолган. Кейин эса у Кристина Агилернинг машҳур таронасини ижро этади, бироқ ҳакамлар унда бошқа таронани куйлашни сўрайди. Шунда Нюша Алла Пугачёванинг «Голова моя глупая» таронасини ижро этади. Бироқ ҳакамлар ҳайъати аъзоси Алла Пугачёва уни кейинги саҳнага қўймайди.

«Алла Борисовна мени юпатишга ва кўнглини кўтаришга ҳаракат қилди. Ҳали кичкиналигимни, ҳаммаси олдиндалигини айтди. Ўрганишим керак бўлган нарсалар борлигини ҳам гапирган. Улар менда истеъдод ва истиқболни кўрмаганидан хафа бўлгандим. Айниқса, ўз ўрнимга эга хонанда бўлганимдан кейин бу қаттиқ хафа қилган», — дейди Нюша.

Маълумот учун, хонанда ҳозир фарзандларининг тарбияси билан шуғулланади. Унинг икки нафар фарзанди бор. Хонанда оиласига кўпроқ вақт сарфлашини ва шу сабаб санъатни номаълум муддатга тарк этганини маълум қилган.