Янгиликлар

Нюша Алла Пугачёва ёшлигида уни нима сабабдан саҳнага қўймаганини айтди

«Менда истеъдод ва истиқболни кўрмаганидан хафа бўлгандим», — дейди у

Нюша Алла Пугачёва ёшлигида уни нима сабабдан саҳнага қўймаганини айтди

Россия эстрадасининг машҳур хонандаларидан бири Нюша ёшлигида Алла Пугачёва уни нима сабабдан саҳнага қўймаганини айтди.

Хонанда болалигида «Фабрики звезд» кўрсатуви орқали машҳур бўлишни истаган. Ўша вақтда Нюша 14 ёшда бўлган ва унинг отаси таниқли мусиқачи Владимир Шурочкин кастингга олиб борган. Нюша иштирок этган кўрсатув телеканалларда эфирга узатилган ва у «Ласкового мая» таронасини ижро этган. Ҳакамлар орасида Алла Пугачёва ҳам бўлган.

Бир неча соат навбатда турган ёш хонанда Нюша қаттиққўл ҳакамлар орасига тушиб қолган. Кейин эса у Кристина Агилернинг машҳур таронасини ижро этади, бироқ ҳакамлар унда бошқа таронани куйлашни сўрайди. Шунда Нюша Алла Пугачёванинг «Голова моя глупая» таронасини ижро этади. Бироқ ҳакамлар ҳайъати аъзоси Алла Пугачёва уни кейинги саҳнага қўймайди.

«Алла Борисовна мени юпатишга ва кўнглини кўтаришга ҳаракат қилди. Ҳали кичкиналигимни, ҳаммаси олдиндалигини айтди. Ўрганишим керак бўлган нарсалар борлигини ҳам гапирган. Улар менда истеъдод ва истиқболни кўрмаганидан хафа бўлгандим. Айниқса, ўз ўрнимга эга хонанда бўлганимдан кейин бу қаттиқ хафа қилган», — дейди Нюша.

Маълумот учун, хонанда ҳозир фарзандларининг тарбияси билан шуғулланади. Унинг икки нафар фарзанди бор. Хонанда оиласига кўпроқ вақт сарфлашини ва шу сабаб санъатни номаълум муддатга тарк этганини маълум қилган.