Медиа

Маржона Мирзаалиева тўйидан сўнг илк бор кўриниш берди — видео

Актриса келин салом қилган

Маржона Мирзаалиева тўйидан сўнг илк бор кўриниш берди — видео

Телебошловчи, актриса Маржона Мирзаалиева тўйидан сўнг илк бор кўриниш берди.

Видеода Маржона Мирзаалиева уйига келган меҳмонга келин салом қилаётганини кўриш мумкин. Шунингдек, актриса унга чой ҳам қуйиб берган.

Маржона Мирзаалиева «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида фотиҳаси бўлгани ва февраль ойида тўйи эканини маълум қилганди. Бироқ у куёв кимлигини айтмаган.

11 февраль куни актрисa ҳамкасби Тоҳир Абдуллаевга турмушга чиқаётгани маълум бўлганди.

Шунингдек, 12 февраль куни ижтимоий тармоқларда Тоҳир Абдуллаев Маржонанинг қўлини сўрагани акс этган видеолар эълон қилинганди.

Шу билан бирга, 12 февраль куни Тоҳир ва Маржонанинг никоҳ тўйи бўлиб ўтганди.