Медиа

Йигитали Муқаддас Саъдуллаева 14 январь муносабати билан унга нима берганини кўрсатди — видео

У бу видеони Instagram саҳифасига жойлаган

Йигитали Муқаддас Саъдуллаева 14 январь муносабати билан унга нима берганини кўрсатди — видео

Актёр Йигитали Мамажонов Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи ҳамда фарзандлари 14 январь муносабати билан унга нима берганини кўрсатди.

Йигитали Мамажоновга турмуш ўртоғи Муқаддас Саъдуллаева, катта қизи Саъдия ҳамда ўғли Абубакр совға берди. Актёр оиласи ҳаётининг мазмуни эканини таъкидлади.

«Менинг ҳаётим мазмунларидан Ватан ҳимоячилари кунига ажойиб совға. Аллоҳ рози бўлсин. Бахтимга ҳамиша соғ ва хурсанд юринг илоҳим», — дейди Йигитали Мамажонов.

Аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева биринчи турмушидан туғилган қизи Саъдия ҳамда турмуш ўртоғи Йигиталининг мунисабатлари яхши эканини айтганди. Актёр сафарга кетган пайтлари қизи отасини жуда соғинади. Йигитали 2 кунга Андижонга бориб келгандан сўнг Саъдия уни сoғинганидан бағрида ухлаган.

Шунингдек, актриса 2017 йил «MY5» телеканалининг байрам сонида Йигитали Мамажонов билан Кумуш Раззоқованинг «Оқ булут» қўшиғини айтиши керак бўлган. Бироқ овоз ёзишга бир неча кун қолганда Йигитали қўшиқ айтишдан бош тортдан. Шу сабабли актриса Ёдгор Мирзажонов билан дуэт куйлаган. Муқаддас Саъдуллаева бу билан турмуш ўртоғи қўшиқда эмас ҳаётда бирга яшашни истаганини таъкидлаган.