Медиа

Фото: Машҳур фильмлардаги жуфтликлар ўрни алмашса қандай кўринишда бўлади?

Қуйида шу ҳолат акс этган суратлар келтирилади

Фото: Машҳур фильмлардаги жуфтликлар ўрни алмашса қандай кўринишда бўлади?

Дунёга машҳур фильмларнинг қаҳрамонлари ўз ўрнини кинофильмдаги бошқа қаҳрамон билан алмаштирса уларнинг ташқи кўриниши ўзгаради. Қуйида машҳур фильм қаҳрамонлари ўз ўрнини бошқа образ билан алмаштирса қандай кўринишга эга бўлиши келтирилади.

«Титаник» кинофильми Жек ва Роуз

«Ла-Ла Ленд» фильми Миа ва Себастьян

«Жаноб Смит ва Смит Хоним» кинофильми Жон ва Жейн

«Асосий инстикнт» фильми Ник ва Кэтрин

«Кулрангнинг эллик сояси» Анастейша ва Кристиан

«Сумерки» кинокартинаси Белла ва Эдвард

«Ёзнинг беш юз куни» Том ва Саммер

«Беғубор ақлнинг абадий қуёши» Жоэл ва Клементина

«Тўққиз ярим ҳафта» Жон ва Элизабет

«Осмон ва ер ўртасида» Девид ва Элизабет

«Хотира кундалиги» Ной ва Элли

Аввалроқ роли учун жуда кам ҳақ олган, бироқ катта машҳурликка эришган қаҳрамонлар ҳақида хабар берилган эди.

Наталья Селезнева — «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» фильми 1973 йил

Россия киноижодкорлари томонидан суратга олинган «Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради» кинокартинасида турли хил тажрибалар ўтказишни ёқтирадиган Шурикнинг турмуш ўртоғи Зина роли орқали танилган актриса Наталя Сельезнева фильмдан 362 рубль (52 минг сўм) гонорар олган. Ўша ватқда Россияда ўртача ойлик иш ҳақи 125 рубль (18 минг сўм) эди.

 Наталья Варлей ва Александр Демьяненко — «Кавказ асираси» 1967 йил

«Кавказ асираси»нинг бош қаҳрамонлари Нина ва Шурик фильмдаги ижроси билан миллионлаб томошабинларнинг қалбини забт этди. Бироқ уларнинг иккаласи ҳам фильмдан кам гонорар олган. Фильм учун ҳаётини хавф остига қўйган актриса Наталья Варлейга 1 200 рубль (172 минг сўм), Шурик ролининг ижрочиси Александр Демьяненкога эса 5520 рубль (789 минг сўм) миқдорида гонорар берилган.

Нина Гребешкова — «Бриллиант қўл» 1969 йил

«Бриллиант қўл» фильмида Надежда Горбункова образи орқали танилган актриса Нина Гребешкова ижроси учун 792 рубль (114 минг сўм) гонорар олган. Ўша вақтда бу пулга яна озгина маблағ қўшилса рангли телевизор сотиб олиш мумкин бўлган.

Наталя Крачковская — «Иван Васильевич ўз касини ўзгартиради» фильми 1973 йил

«Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради» фильмида «сизни ҳам даволашади» ибораси орқали машҳур бўлган актриса Наталя Крачковская фильмдаги роли учун 347 рубль (50 минг сўм) миқдорида ҳақ олган. Бу пулга эса совутгич сотиб олиш имконияти мавжуд бўлган.

Александр Демяненко — «Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради»

Россиянинг машҳур актёрларидан бири Александр Демяненко «Иван Васиевич ўз касбини ўзгартиради» фильмидаги тажрибалар ўтказувчи олим образи учун 1660 рубль (238 минг сўм) гонорар олган. Бу маблағ ўша вақтда янги «Урал» моделидаги мотоцикл пулига етган.

Михаил Пуговкин — «Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради» фильми

Қаршисида ҳақиқий шоҳ турганига ишонмаган режиссёр Якин образида томошабинларга танилган Михаил Пуговкин ижроси учун 788 доллар (113 минг сўм) гонорар олган. У фаолияти давомида 30 га яқин кинофильмларда суратга тушган.

Владимир Этуш — «Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради» фильми

Юқоридаги фильмнинг яна бир машҳур қаҳрамонларидан бири актёр Владимир Этуш ижроси учун 223 рубль (32 минг сўм) миқдорида ҳақ олган. Қаҳрамон иккинчи даражали рольни ижро этган бўлса ҳам бу маблағ жуда кам ҳисобланади.