Медиа

Дурдона Қурбонова архив суратларини эълон қилди — фото

Бу ҳақда ундан обуначилари сўраган

Дурдона Қурбонова архив суратларини эълон қилди — фото

Актриса, хонанда Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида архив суратларини эълон қилди.

Актриса ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан ёшлигидаги суратларини қўйиш сўралган. Дурдона Қурбонова эса иккита сурат жойлаган.

Улардан бирида хонанданинг жуда кичкиналигини кўриш мумкин. Бошқасида эса актриса Янги йил байрамида қорбобонинг олдида суратга тушган.

Аввалроқ актриса Жамила Ғофурова ҳам архив суратларини эълон қилганди. Унда Жамила Ғофурованинг жуда ёш бўлганини кўриш мумкин. Актриса Алишер Навоий номидаги опера ва балет театридаги чиқишларидан бирининг суратини эълон қилган. Унда Жамила Ғофурова ўзбек миллий кийимида намоён бўлган.

Аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев болалигидаги архив суратларини эълон қилганди. Жаҳонгир Хўжаев Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан ёшлигидаги видеоларни қўйиш сўралган. Актёр жойлаган видеоларда унинг турли ёшлардаги даврини кўриш мумкин. Биринчи видеода телебошловчи анча ёш бўлган. Унда Жаҳонгир Хўжаев қўшиқ куйлаган. Қолганларида эса актёрнинг турли хил акробатик ҳаракатларни қилганини кўриш мумкин.

Шунингдек, Зоҳиршоҳ Жўраев ҳам олдин ҳеч қаерда кўрсатмаган архив суратини эълон қилганди. Хонанда ушбу фотони отасининг туғилган кунида жойлаган. Унда хонанда отаси Шерали Жўраев билан ўтирганини кўриш мумкин. Суратда Зоҳиршоҳ Жўраевнинг жуда ёш бўлган.