Медиа

«Cенсацион янгилик бор». Каниза 2,5 минг сўмга қирқ литр бензин олганини айтди

«Шунақаси бўлганми?», — дейди хонанда

«Cенсацион янгилик бор». Каниза 2,5 минг сўмга қирқ литр бензин олганини айтди

Актриса, хонанда Каниза Instagram саҳифасида 2,5 минг сўмга қирқ литр бензин олганини айтди.

Хонанда шу пайтгача қимматга бензин сотиб олганини ва навбатда турганини таъкидлади.

«Ўртоқлар, кўзимни очолмаяпман. Лекин сизларга cенсацион янгилик бор. Икки ярим минг сўмга қирқ литр бензин олдик. Шундай бўлганми? Қимматга бензин сотиб олиб юрибмизда. Яна навбатда турамиз. Дахшат», — дейди хонанда.

Каниза 2022 йилнинг биринчи ойини янги уй ва машина сотиб олиш билан бошлади. Xонандага ҳар гал онаси ва акаси ёрдам берган. Бу сафар Каниза меҳнати эвазига олди. Шунингдек, хонанда янги йилда барча яхши инсонларга омад, ичи қора инсонларга эса инсоф ва сабр тилади.

«Янги 2022 йилнинг биринчи ойини янги уй ва машина билан бошладим. Алҳамдулиллаҳ. Ҳар гал онам ёки акам ёрдам қиларди. Бу галгиси пешона терим, ўз меҳнатим натижаси. Бу йил барча яхши инсонларга омадли келсин, ичи қораларга эса инсоф ва сабр тилайман», — дейди у.

Шунингдек, Каниза сайтлардан бирида «запрет»га тушгани ҳақидаги хабарни кўриб қолган. Саҳифа эгаси олдинроқ хонандадан реклама қилиб беришини сўраган. Бироқ Каниза бу хабарни эътиборсиз қолдирган. Хонанда шундан кейин ўша сайт у ҳақда бўлар-бўлмар сарлавҳали постлар қўйганини айтди. У «запрет» ҳақидаги пост остига кўплаб санъаткорлар лайк босганини таъкидлаганди.