Медиа

Babymohi’нинг Озод Ҳуррамовга берган совғаси уни йиғлатди — видео

Мазкур видеони блогер Instagram’га жойлаган

Babymohi’нинг Озод Ҳуррамовга берган совғаси уни йиғлатди — видео

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов туғилган кунида хонанда, блогер Babymohi’нинг унга берган совғасини кўрсатди.

У совғани базм пайти очди. Қутичанинг ичида кичик ҳажмдаги гитара бор эди. Унинг орқасига эса Озод Ҳуррамов «City House»да иштирок этаётган пайтида боққан кучукнинг сурати бор эди. У кучук Сибир ҳаскиси турига мансуб. Кучукнинг лақаби «Элза» бўлган. Озод буни кўргач йиғлаб юборган.

Озод Ҳуррамов 30 январда туғилган кунини Тошкентдаги ресторанлардан бирида дабдабали тарзда нишонлади. Унинг туғилган кунига кўплаб санъат аҳли ва блогерлар ташриф буюрди. Актёр туғилган кунини шоуга айлантириб юборди. У бир қанча образларда чиқиш қилди.

Инстаблогер шу пайтгача ҳеч қаерда аслида неча ёшда эканини маълум қилмаган. У интервьюларининг бирида ҳар бир инсон ҳаётидаги қайсидир жиҳати мухлислари учун сир бўлиб қолиши кераклигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озод Ҳуррамов cочини қуритаётган вақтда қўлидаги қуритгич ёниб кетганди. Унинг қўлидаги қуритгич олов чиқиб ёниб кетган. Актёр бу воқеадан жуда қўрқиб кетганини айтганди.

Шунингдек, инстаблогер Instagram саҳифасида севгани кимлиги ҳақидаги саволга жавоб бериб, фақат касбини севишини айтганди.