Медиа

Озод Ҳуррамов сочини қуритаётган вақтда қўлидаги қуритгич ёниб кетди — видео

У бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилди

Озод Ҳуррамов сочини қуритаётган вақтда қўлидаги қуритгич ёниб кетди — видео

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида сочини қуритаётган вақтда қўлидаги қуритгич ёниб кетганини айтди.

Озод Ҳуррамовнинг қўлидаги қуритгич олов чиқиб ёниб кетган. Ўша пайтда унинг қўли ҳам куйган. Актёр бу воқеадан жуда қўрқиб кетганини айтди. Шунингдек, инстаблогер сочи ёниб кетмаганини ва опасига янги қуритгич олиб келиб беришини таъкидлади.

«Ҳаммага салом. Ҳозир уйда дахшат воқеа бўлди. Эшитсангиз шокда қоласиз. Ювиниб чиқдим. Сочимни қуритаётгандим, қуритгич олов чиқиб ёнди. Қўлим ҳам куйди. Юрагим ёқилиб кетди. Опа бугун сизга янги қуритгич олиб келиб бераман. Қўрқманглар сочим ёниб кетмади», — дейди у.

Аввалроқ Озод Ҳуррамов кафеларнинг бирида овқатланиб, тўлайдиган пулини машинасида қолдирганди. Машинасини узоқда қолдиргани боис, ҳисобни тўлолмай қолганди. Инстаблогер ҳисобни тўлагандан сўнг, ҳеч қачон бундай шарманда бўлмаганини таъкидлаганди.

Озод Ҳуррамов кафеларнинг бирида официант билан тортишиб қолганди. Ўша пайти унга жаҳли чиқмаслиги учун «Latte» олиб келиб берилган.

Шунингдек, инстаблогер 2021 йилнинг 30 октябрь куни ўртача нархи 350-400 миллион сўмни ташкил қиладиган «Hyundai Sonata 2021» машинасини сотиб олганди. Актёр автомобилни олган заҳоти, отаси ўрнида кўрадиган устози Алишер Узоқовнинг олдига борган ва ундан дуо олганди.