Медиа

Babymohi мушугига «куёв» топди — видео

«Куёв» ҳам вислоухий турига мансуб

Babymohi мушугига «куёв» топди — видео

Инстаблогер, хонанда Babymohi Instagram саҳифасида «Kitty» лақабли мушугига «куёв» топганини айтди.

У мушук ҳам вислоухий турига мансуб. Мушукнинг лақаби «Тайсон». Блогер мушугига доналаб овқат бермаса емаслигини айтди.

«Исми Тайсон. Китишни кўргани келдим. Битта-битта берсам овқат ейди бўлмаса емайди», — дейди Babymohi.

Аввалроқ, Babymohi «Kitty»сига «куёв» қидираётганини маълум қилганди. Babymohiʼнинг мушуги вислоухий турига мансуб. Блогер мушугига айнан шу турдаги, тоза мушукни «куёвликка» қидиряпти. Хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кимда шундай мушук бўлса, унга хабар беришини сўраган.

Шунингдек, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Рихситилла Абдуллаев ҳам 5 ёшли итига «келин» қидираётганини айтганди. Актёр «келин» мебелсиз бўлиши кераклигини ёзиб қолдирган.