Янгиликлар

Babymohi мушугига «куёв» қидирмоқда — фото

Тиктокернинг мушуги вислоухий турига мансуб

Babymohi мушугига «куёв» қидирмоқда — фото

Инстаблогер, тиктокер, хонанда Babymohi Instagram саҳифасида «Kitty» лақабли мушугига «куёв» қидираётганини айтди.

Babymohi’нинг мушуги вислоухий турига мансуб. Блогер мушугига айнан шу турдаги, тоза мушукни «куёвликка» қидиряпти. Хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кимда шундай мушук бўлса, унга хабар беришини сўраган.

«Китишимга ўғил бола мушук керак. Кимда тоза вислоухий мушук бўлса, менга ёзиб юборсин», — деб ёзган блогер.

Кўпчилик ундан мушугини қанчага сотишини сўраб ёзган. Блогер уларга жавобан мушугини сотмаётганини таъкидлаган.

«Мен мушугимни сотаман демадим-ку, ўғил бола вислоухий куёв мушук керак дедим», — деб ёзади Бабймоҳи.

Babymohi мушугига куёв қидираётгани ҳақидаги сторисни қўйгач, direct’и «портлаб» кетган. Хонанда шуларни Instagram’ига қўйиши ҳақида сўронома қолдирган. Овоз берганларнинг 96 фоизи тиктокердан direct’ини кўрсатишни сўраган. Қолган 4 фоиз одам эса «Йўқ» жавобини қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Рихситилла Абдуллаев ҳам 5 ёшли итига «келин» қидираётганини айтганди. Актёр «келин» мебелсиз бўлиши кераклигини ёзиб қолдирган.