Медиа

Азамат Ахроров 200 кг оғирликдаги штангани кўтарди — видео

У кўпчилик видеони сўраганини айтди

Азамат Ахроров 200 кг оғирликдаги штангани кўтарди — видео

Актёр, продюсер Азамат Ахроров 200 килограмм оғирликдаги штангани кўтарди.

Продюсер мазкур лаҳза акс этган видеони кўплаб обуначилари сўраганини айтди. Шу сабабли актёр видеони Instagram саҳифасига жойлаган.

«Мана 200 килограмм. Кўпчилик 200 килограммни кўтарганимни Instagram’да кўрмоқчи эди», — дейди у

Пост остида Азамат Ахроровнинг кузатувчилари кўплаб ижобий ва салбий фикрларни ёзиб қолдирган. Улардан баъзилари бу соғлиққа зарар эканини ёзган бўлса, айримлар актёрга ҳавас қилишини, унга ўхшаган қоматга эга бўлишни хоҳлашини ёзган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Азамат Ахроров (@azamat_axrorov)

Азамат Ахроров 17 январь куни отасига 65 ёшни қарши олгани муносабати билан «Gentra» машинасини совға қилганди. Ҳозирда ушбу машинанинг ўртача нархи 120-140 миллион сўмни ташкил қилади. Актёр анчадан бери шундай ният қилганини, доим отасига ўхшашга ҳаракат қилганини таъкидлаганди. У ҳар бир эркакка отаси учун машина олиб бериш насиб қилишини тилаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Азамат Ахроров (@azamat_axrorov)