Кино

«Титаник»даги сценарийда режалаштирилмаган саҳна эълон қилинди — фото

Фильмида Леонардо Ди Каприо ўрнига Метю Макконеҳи бош ролларни ижро этиши мумкин эди

«Титаник»даги сценарийда режалаштирилмаган саҳна эълон қилинди — фото

Кўплаб фильмларда йиллар ўтиб илгари яширилган ёки ошкор этилмаган фактлар маълум бўлади. Худди шундай «Титаник» кинофильмида илгари айтилмаган янгилик эълон қилинди.

Мисол келтириб айтиш мумкинки, Жеймс Камероннинг «Титаник» фильмида Кейт Уинслет ва Леонардо Ди Каприо ўрнига Гвинет Пэлтроу ва Метю Макконеҳи бош ролларни ижро этиши мумкин эди. Яна бир янгилик эса фильмда Жек Доусон дўсти билан улкан кемага чиққач дельфинларни кўрганда мен дунёнинг шоҳиман деб бақиради. Аммо бу сценарийда бўлмаган ва олдиндан режалаштирилмаган. Ди Каприо ва Кэмерон суратга олиш жараёнида ушбу саҳна билан боғлиқ турли ибораларни синаб кўрган, бироқ уларнинг ҳеч бири режиссёрнинг экранда кўрсатмоқчи бўлган воқеани акс эттиролмаган.

Воқеа жойини суратга олиш ишлари тугалланмаган, айнан ўша саҳна билан боғлиқ вақти эса тугаган. Бу ҳолатдан ғазабланган фильм режиссёри Жеймс Кэмерон актёрга фақат қўлларини ёйиб мен дунё қиролиман деб айтишни маслаҳат беради. Ди Каприо режиссёр ҳазиллашяпти деб ўйлаган ва унга ғалати туюлган бу иборани айтишни рад этишга уринган, у ўзини эшитмагандек тутган (бу ҳақдаги музокаралар радиода бўлган). Аммо Кэмероннинг қарори қатъий эди, у актёрдан бу иборани яна айтишини сўрайди. Режиссёр бу ҳолатни шунчаки ишончли ўйнаш кераклигини айтади.

Аввалроқ «Титаник»даги «кичкина ирландиялик болакай» ёши 30 дан ошган бўлса ҳам фильмдан пул олиши маълум бўлган эди.

Дунёга машҳур режиссёр Жеймс Камерон томонидан 1997 йилда суратга олинган «Титаник» фильмида учинчи даражали рольни ижро этган актёр Рис Томпсон ҳозир ҳам фильмда иштирок этгани учун пул олади. У фильмда суратга тушган вақтда 5 ёшда бўлган. Кинокартинада асосий эътибор бош қаҳрамонларга қаратилган бўлса ҳам ундаги кичик эпизодлар ҳам диққатни ўзига тортади.

Рис Томпсон фильмнинг дискларга ва телевидениедаги қайта намойиш этилгани учун чеклар олади. Актёрнинг ёши 30 дан ошган. У яратган «кичкина ирландиялик болакай» «Титаник» сувга чўкканда онаси билан ҳалок бўлади. Рис Томпсон фильм билан боғлиқ жараёнларни эслай олмаслигини айтган. У фаолиятини моделликдан бошлаган ва онаси бунга қарши чиққан. Онаси ўғлининг актёр бўлишини хоҳлаган ва кичик ролларни ижро этиб бўлса ҳам кино санъатига кириши учун ҳаракат қилган.

Рис Томпсоннинг «Титаник» фильмидан олган биринчи гонорари 30 минг доллар бўлган. Унинг ота-онаси бу пулни ўғлининг ўқиши ва янги машина олиш учун сарфлаган. Актёр ҳозирда йилига ўртача 100 доллардан 300 долларгача маош олади.