Кино

«Титаник»даги «кичкина ирландиялик болакай» ёши 30 дан ошган бўлса ҳам фильмдан пул олиши маълум бўлди

У фильмда учинчи даражали рольни ижро этган

«Титаник»даги «кичкина ирландиялик болакай» ёши 30 дан ошган бўлса ҳам фильмдан пул олиши маълум бўлди

Голливуднинг энг кассабоп фильмлари қаторида турувчи «Титаник»да «кичкина ирландиялик болакай» эпизодини ижро этган актёр ҳозир ҳам фильмдан гонорар олмоқда.

Дунёга машҳур режиссёр Жеймс Камерон томонидан 1997 йилда суратга олинган «Титаник» фильмида учинчи даражали рольни ижро этган актёр Рис Томпсон ҳозир ҳам фильмда иштирок этгани учун пул олади. У фильмда суратга тушган вақтда 5 ёшда бўлган. Кинокартинада асосий эътибор бош қаҳрамонларга қаратилган бўлса ҳам ундаги кичик эпизодлар ҳам диққатни ўзига тортади.

Рис Томпсон фильмнинг дискларга ва телевидениедаги қайта намойиш этилгани учун чеклар олади. Актёрнинг ёши 30 дан ошган. У яратган «кичкина ирландиялик болакай» «Титаник» сувга чўкканда онаси билан ҳалок бўлади. Рис Томпсон фильм билан боғлиқ жараёнларни эслай олмаслигини айтган. У фаолиятини моделликдан бошлаган ва онаси бунга қарши чиққан. Онаси ўғлининг актёр бўлишини хоҳлаган ва кичик ролларни ижро этиб бўлса ҳам кино санъатига кириши учун ҳаракат қилган.

Рис Томпсоннинг «Титаник» фильмидан олган биринчи гонорари 30 минг доллар бўлган. Унинг ота-онаси бу пулни ўғлининг ўқиши ва янги машина олиш учун сарфлаган. Актёр ҳозирда йилига ўртача 100 доллардан 300 долларгача маош олади.