Кино

Дамблдордан Седриккача: «Гарри Поттер: Хогвартсга қайтиш» фильмига қайси актёрлар таклиф қилинмагани маълум бўлди

Қуйида улар ҳақида маълумот берилади

Дамблдордан Седриккача: «Гарри Поттер: Хогвартсга қайтиш» фильмига қайси актёрлар таклиф қилинмагани маълум бўлди

«Гарри Поттер: Хогвартсга қайтиш» фильмига қайси актёр ва актрисалар таклиф қилинмагани маълум бўлди.

Маълум бўлишича, кинокартинада роль ўйнаган актёр ва актрисалар турли сабабларга кўра махсус сонга таклиф этилмаган. Уларнинг айримлари иккинчи даражали рольни ижро этгани, айримлари эса томошабинларга ёқмагани учун янги қисмда қатнашмаган.

Майкл Гэмбон (Альбус Дамблдор)

Фильмда Дамблдор ролини ижро этган актёр Майкл Гэмбон фильмнинг охирги қисми ишлангандан кейин хотираси билан боғлиқ касалликка чалинган. Кинокартинанинг янги қисмини суратга олиш арафасида унинг аҳволи ёмонлашгани туфайли ижодкорлар махсус сонга таклиф қилмаган ва уни безовта қилмасликка қарор қилган.

Мэгги Смит (Минерва Макгонагалл)

Қаттиққўл, бироқ меҳрибон Макгонагалл ролини ижро этган актриса Мегги Смит ҳам махсус сонга таклиф этилмаган. «Гарри Поттер» фильмининг кўплаб мухлислари бошқа машҳур образлар сингари Макгонагаллни ҳам кутган эди. Актрисани нима учун кинокартинага таклиф этмагани маълум қилинмаган.

Эмма Томпсон (Сивилла Трелони)

«Гарри Поттер» фильмида муваффаққиятсиз чиққан образлардан бири Сивилла Трелонинг образи бўлди. Томошабинлар ушбу иккинчи даражали образни яхши эслай олмайди. Актрисанинг мухлислари айнан шунинг учун уни фильмга таклиф қилмаган деб фикр билдирган.

Роберт Паттинсон (Седрик Диггори)

Кинокартинада иккинчи даражали ролни ижро этган Роберт Паттинсон мухлисларига бошқа ижролари билан жуда машҳур. Актёрнинг энг муваффаққиятли фильми «Бетмен» кинокартинаси бўлган. У янги фильмларда суратга тушаётгани сабабли «Гарри Поттер» фильмида иштирок этмаган.

Дэвид Тьюлис (Римус Люпин)

«Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси»даги Люпин роли билан танилган актёр фильмнинг янги қисмида нима сабабдан қатнашмагани маълум бўлди. У фильмдаги бир воқеани ҳаётда ҳам синаб кўрган ва кўплаб «Гарри Поттер» мухлисларининг салбий фикрларига сабабчи бўлган. Бундан ташқари актёр фильм билан боғлиқ тадбир ва суратга олиш ишларида қатнашмаслик ҳақидаги тилхатга имзо чеккан.

Кэти Льюнг (Чжоу Чанг)

Фильмда бош қаҳрамон Гарри Поттернинг биринчи муҳаббати бўлган Кети образни ижро этган актриса ҳам фильмга таклиф этилмаган. У сўнгги йилларда кино оламида кам кўриниш бермоқда. Актриса ҳозир хайрия ташкиллотлари билан иш юритади.

Жули Уолтерс (Молли Уизли)

Кинокартинада бош қаҳрамон Рон Уизлининг онаси ролини ижро этган актриса Жули Уолтерс кўплаб фильм томошабинларнинг эътирофига сазовор бўлган, бироқ унинг образи фильмга янги қаҳрамонлар қўшилганидан кейин бир оз унутилди. Актрисага 2018 йилда йўғон ичак саратони касаллиги ташхиси қўйилди. У шу сабабдан кино оламини тарк этди ва соғлиғига жиддийроқ эътибор қаратишга қарор қилди.

Аввалроқ «Гарри Поттер: Хогвартсга қайтиш»да жиддий хатоликка йўл қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.