Янгиликлар

«Бу шармандалик». «Гарри Поттер: Хогвартсга қайтиш»да жиддий хатоликка йўл қўйилгани маълум бўлди — фото

Ушбу хатолик кўпчиликнинг эътиборини тортганидан кейин ўзгартирилган

«Бу шармандалик». «Гарри Поттер: Хогвартсга қайтиш»да жиддий хатоликка йўл қўйилгани маълум бўлди — фото

Дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларни тўплаган «Гарри Поттер» фильмининг янги «Гарри Поттер: Хогвартсга қайтиш» қисмида хатолик борлиги маълум қилинди.

«Гарри Поттер» фильмининг янги қисми 2022 йилнинг 1 январида катта экранларга чиқди. Фильмнинг 20 йиллик юбилейига бағишланган қисмида бош қаҳрамонларда бири Эмма Уотсон, яъни Гермиона образи билан боғлиқ хато кўпчилик фильм мухлисларининг эътиборига тушди.

«HBO Мах» ва «Warner Bros» ҳамкорлигида суратга олинган фильмда Гермиона ва Малфой акс этган саҳнанинг ўрнига Голливуднинг таниқли актрисаси Эмма Робертснинг ёшлиги акс этган саҳналар намойиш этилди. Бу эса жиддий хатолик деб топилди, бироқ унгача фильм 2 миллиондан ортиқ кўриб бўлинганди. Фильм ижодкорлари хатоликни тезда тўғирлади, аммо хатолик акс этган саҳна аллақачон тарқалиб кетган эди. Шу ҳолат маълум бўлгандан кейин янги қисм кўплаб салбий изоҳларга сабаб бўлди.

Аввалроқ «Гарри Поттер» фильмининг қаҳрамонлари ҳозирда нима иш билан шуғулланаётгани маълум бўлгани ҳақида хабар берилган эди.