Кино

Ҳанде Эрчел ва Карим Бюрсин иштирокидаги «Эшигимни сен қоқ» сериали ҳақида кутилмаган янгилик эълон қилинди

Италияда ушбу сериал ҳақида роман ҳам ёзилди

Ҳанде Эрчел ва Карим Бюрсин иштирокидаги «Эшигимни сен қоқ» сериали ҳақида кутилмаган янгилик эълон қилинди

Дунё бўйлаб ўз томошабинларини топган «Эшигимни сен қоқ» турк сериали мухлислари учун кутилмaган янгилик эълон қилинди.

Туркиянинг энг машҳур жуфтликларидан бири актриса Ҳанде Эрчел ва Карим Бюрсин иштирокидаги «Эшигимни сен қоқ» сериали ижодкорлари кутилмаган янгиликни эълон қилди. Ушбу сериал кўп мамлакатларда муваффаққиятга эришди. Масалан, Италияда ушбу сериал ҳақида роман ҳам ёзилди. Сериалнинг DVD диск шаклида чиқарилиши эса кутилмаган янгилик бўлди.

Сериал дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатига сотилган. Туркиянинг кўплаб танқидчилари «Эшигимни сен қоқ» сериали «Муҳрашам юз йил» сериалининг рекордини янгилай олиши ҳақида фикр билдирган. Ушбу сериал Италияда CD ва китоб шаклида чиқарилган.

Аввалроқ «Эшигимни сен қоқ» сериалининг бош қаҳрамони Ҳанде Эрчел портнёри Карим Бюрсин билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритган эди.

Жуфтлик тўйи бўлишини эълон қилгандан сўнг жуда кўп маҳаллий оммавий ахборот воситалари уларнинг ҳаётини кузатиб борди. Бироқ номаълум сабабларга кўра уларнинг ажрашиб кетгани ҳақидаги хабарлар кўпчиликнинг эътиборига тушди. Карим Бюрсин маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида уларнинг муносабатлари аллақачон тугаганини ва ҳозир умуман уйланиш ҳақида ўйламаётгани ҳақида гапирган. Шундан сўнг жуфтлик ўртасидаги муносабатлар ҳақида турли хил мақолалар босилиб чиққан.

Туркия телеканалининг журналисти Ҳанде Эрчелдан Карим Бюрсин билан муносабатлари қандай эканини сўрайди ва актриса у билан ажрашиб кетмаганини, чунки уларнинг ўртасида ҳеч қандай муносабат бўлмаганини билдирган.

«Йўқ, мен Карим Бюрсин билан ажрашмадим, чунки бизни ажратадиган муносабатнинг ўзи йўқ эди. Бу ҳақида бошқа гапиришни истамайман» ,— дейди актриса Ҳанде Эрчел.