Интервью

Жаҳонгир Хўжаевнинг саҳнадаги тўйидан лавҳа эълон қилинди — видео

«Асал охирида чиқди», — дейди актёр

Жаҳонгир Хўжаевнинг саҳнадаги тўйидан лавҳа эълон қилинди — видео

YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасида актёр, телебошловчи Жаҳонгир Хўжаевнинг «Аристократлар» концертидаги тўйидан лавҳа эълон қилинди.

Видеода юзини рўмол билан бекитган қиз Мафтуна Холмуротова билан кириб келганини кўриш мумкин. Жаҳонгир Хўжаев ушбу саҳна кўринишида Асал Абдуллаева охирида чиқиб келганини айтиб ўтди. Шунингдек, актёр олдин ўзи саҳнадаги бу каби кўринишларга қарши бўлганини таъкилади.

«Йўқ, ўзи аҳамият берган бўлсангиз саҳна кўринишининг охирида худди бир-биримизни қўшиб қўйгандек қилинмади. Чунки мен бундай нарсани хоҳламаганман. Баъзи бир санъаткорлар тўйимни бу каби кўринишда қиламан деса, мен бунга бошқача қарардим. Шундай қилиш керак эмас экан. Аллоҳ бу нарсани ўзингизга қайтариб қўяркан. Лекин биз бу йўлда бошқача чиқдик. Ўзи концерт сценарийси ёзилиб бўлганди. ‘Тўй’ номли кўриниш бор эди. Шунинг учун Асал охирида чиқди. Бу номерда ўзи Асал йўқ эди. Афишани нима қиламиз деб ўйладик. Кейин ‘Тўй’ деб афиша қилиб, охирига Асални қўшиб қўйдик. Бизда шундай номли номер тайёр эди», — дейди Жаҳонгир Хўжаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев тўйини кейингa қолдирганининг сабабини маълум қилганди.

Шунингдек, актёр Instagram саҳифасига Асални митти вайнер Эралидан рашк қилгани акс этган видеони жойлаганди.

Шу билан биргаликда, телебошловчи «Аристократлар» концерт дастурида Асал билан тўйи саҳна кўриниши эканини айтганди.