Интервью

Жаҳонгир Хўжаев «Аристократлар»даги беҳаё ҳазилларга изоҳ берди

Актёр нима трендда бўлса, шуни олиб чиқиш кераклигини айтди

Жаҳонгир Хўжаев «Аристократлар»даги беҳаё ҳазилларга изоҳ берди

Телебошловчи, актёр Жаҳонгир Хўжаев «Amirxon Umarov shousi» кўрсатувига берган интервьюсида «Аристократлар»даги беҳаё ҳазилларга изоҳ берди.

Жаҳонгир Хўжаев олдин «Аристократлар» номига муносиб мавзу танлангани, ҳозирда эса қайси мавзу трендда бўлса, шуни олиб чиқишaётганини айтди. Актёр агар ундай бўлмаса, ҳазил ўтмаслигини таъкидлади. Жаҳонгир Хўжаевнинг сўзларига кўра, шу каби ҳазиллар қоғозга ўраб олиб чиқилади.

«Олдин номга қараб танлардик. Ҳозирги кунда нима мавзу трендда бўлса, ўшани олиб чиқиш керак. Бўлмаса ўтмайди. Ўша чизиқда юришга мажбурмиз. Биз барибир ўқиганмиз. Шунга қараб, уни ҳам қоғозга ўраб, ундан яхшироқ қилишга ҳаракат қиламиз», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев Ислом Каримов, Хожибой Тожибоев ҳамда Шерали Жўраевнинг қиёфадошлари билан учрашганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от S A R I Q _B O L A (@jahongir_xojayev)

Шунингдек, актёр TikTok’да ўзига ўхшайдиган йигитнинг видеосини топиб олганди.

Шу билан бирга, телебошловчи «Аристократлар» концертида ўтказилиши режалаштирилган «Тўй» саҳнаси ҳақида гапириб берганди.