Янгиликлар

Райҳон Асадова севган йигити ҳақидаги саволга жавоб берди

Шунингдек, у турмушга чиқишга тайёр эмаслигини айтди

Райҳон Асадова севган йигити ҳақидаги саволга жавоб берди

Актриса райҳон Асадова Instagram’даги саҳифасида севган йигити ҳақидаги саволга жавоб берди.

У ҳеч қачон йигити бўлмаганини ва бундан кейин ҳам бўлмаслигини айтди. Актриса вояга етгани, йигити бўлишига кечикканини таъкидлади. Райҳон Асадованинг сўзларига кўра, унга севимли инсон, ишончли елка, ҳақиқий таянч бўла оладиган инсон керак.

«Ҳеч қачон йигитим бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Мен вояга етган қизман, менимча, йигитим бўлишга аллақачон кечикдим. Севимли одам, ишончли елка, ҳақиқий таянч. Бу мен жиддий эътибор қаратишим керак бўлган нарсадир», — дейди актриса.

Шунингдек, у турмушга чиқишга тайёр эмаслигини айтди. Актриса бу масалада яқинлари билан маслаҳатлашишиб иш қилишини таъкидлади.

«Бу жуда жиддий қарор. Ҳали бунга тайёр эмасман деб ўйлайман. Бу нарса ҳақида жиддий ўйлашни бошласам ҳам яқинларимсиз бир қарор қилолмасам керак. Яна билгувчи ўзи», — дейди у.