Янгиликлар

Ҳуснора Шодиева севган йигити борлиги ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

У бу ҳақда Instagram саҳифасида айтган

Ҳуснора Шодиева севган йигити борлиги ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

Хонанда, актриса, телебошловчи Ҳуснора Шодиева севган йигити борлиги ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

У Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда обуначиларидан бири уни бир ой олдин севган йигити билан кўрганини айтган. Бунга жавобан телебошловчи миш-мишлар шундай туғилишини таъкидлаган. Шунингдек, Ҳуснора Шодиева ҳаётида муҳим воқеа содир бўлса буни Instagram саҳифасида баҳам кўришини айтган.

«Нима? Миш-мишлар шундай туғилади. Дўстлар, мен эркинман ва мен ҳеч ким билан юрмайман. Ҳаётимда ўзгаришлар бўлса, мен сизлар билан баҳам кўраман», — дейди хонанда.

Аввалоқ, Сарвара YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида севган инсони ҳақида гапириб берганди. Унинг сўзларига кўра, келажакда турмушга чиқади. Хонанда битта инсон билан гаплашаётганини, лекин ҳали аниқ қарорга келмаганини айтганди. Шунингдек, Сарвара яна турмушга чиқса, тўйини кемада қилишни таъкидлади.

Гулнора Каримованинг қизи, блогер Иймона Каримова ҳам илк бор севгилиси билан тушган фотосуратни ижтимоий тармоққа жойлаганди. Обуначилар жуфтликнинг бир-бирига жуда мос эканини таъкидлаган ва уларга бахт тилаб изоҳ қолдирган. Унинг ўзи эса севгилисининг ёқимтой экани ҳақида ёзганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Iman Karimova (@iman.k17)

Шу билан бирга, aктриса райҳон Асадова Instagram’даги саҳифасида севган йигити ҳақидаги саволга жавоб берганди. У ҳеч қачон йигити бўлмаганини ва бундан кейин ҳам бўлмаслигини айтганди. Актриса вояга етгани, йигити бўлишига кечикканини таъкидлади. Райҳон Асадованинг сўзларига кўра, унга севимли инсон, ишончли елка, ҳақиқий таянч бўла оладиган инсон керак.

Шунингдек, у турмушга чиқишга тайёр эмаслигини, бу масалада яқинлари билан маслаҳатлашишиб иш қилишини маълум қилганди.