Интервью

Shoqqi vines’нинг «ўлган» онаси аслида тириклиги маълум бўлди — видео

«Ота-онам ажрашган», — дейди у

Shoqqi vines’нинг «ўлган» онаси аслида тириклиги маълум бўлди — видео

Вайнер, блогер Shoqqi vines тахаллуси билан танилган Шуҳрат Аҳмедов YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида онасини ўлган, деганига изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, ота-онаси ажрашган. Шундан сўнг отасининг қўлида улғайган. Ўша пайти блогерга отаси ва аммалари онасининг ўлганини айтган. Шуҳрат Аҳмедовга олдинги интервьюдан кейин қўшнилари онаси тирик эканини айтган. Вайнер ҳозирда онаси билан бирга яшаётганига 6 ой бўлганини таъкидлади.

«Отам билан ажрашиб кетган. Ёшлигимни онамни кўрмаганман. Отамнинг қўлида ўсганман. Ўша пайти отам ҳам, аммаларим ҳам ‘Онанг ўлган’, деб тушунтирган. Умуман борди-келди бўлмаган. Ундан кейин пул топиб, ишларни йўлга қўйганимдан кейин маҳаллада шундай гап-сўзлар бошланди. Сизга интервью берганимни кўпчилик кўрган. Кейин қидириб топиб, онамни уйга олиб келдим. Ҳозир бирга яшаяпмиз. Бувимникидан топдим. Ҳозир яшаётганимизга 6 ой бўлди», — дейди Шуҳрат Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инстаблогер Лобар Shoqqi ва Donik vines ўртасидаги жанжал ҳақида гапириб берди.