Интервью

Шаҳло Алижонова Озод Шукруллоев билан ишламай қўйганининг сабабини айтди

«Ўзим ижод қилдим», — дейди у

Шаҳло Алижонова Озод Шукруллоев билан ишламай қўйганининг сабабини айтди

«Актёр» кўрсатувининг иштирокчиси, актриса Шаҳло Алижонова «Amirxon Umarov shousi»га берган интервьюсида собиқ партнёри Озод Шукруллоев билан ишламай қўйганининг сабабини айтди.

Шаҳло Алижонованинг сўзларига кўра, уларнинг вақти бир-бирига тўғри келмай қолган. Шундан сўнг иккаласи ҳам ўзига бошқа шерик топган. Актриса ўзига шерик топгунига қадар ёлғиз ижод қилган.

«Шундай бўлиб қолди. Орада бир-биримизга вақтимиз тўғри келмай қолди. У ҳам ўзига бошқа партнёр топди. Мен ҳам. Партнёр топгунимгача, ўзим ижод қилдим», — дейди Шаҳло Алижонова.

Эслатиб ўтамиз, Озод Шукруллоев YouTube’даги «Yana Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Шаҳло Алижонова бошқа лойиҳада чиқа бошлагани учун алмаштирилганини айтганди.