Интервью

Саид Мухтор нега Мадина Мухторова билан ажрашганини айтди

«Биз ҳар куни телефонда гаплашамиз», — дейди у

Саид Мухтор нега Мадина Мухторова билан ажрашганини айтди

Актёр, режиссёр Саид Мухтор YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида актриса Мадина Мухторова билан нима сабабдан ажрашгани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, Мадина Мухторовада айб йўқ. Актёр ўқишга кетгани учун шундай бўлганини айтди. Шунингдек, Саид Мухтор актриса билан ҳар куни телефон орқали гаплашиб туришини таъкидлади.

«Фарзандларим ҳам, Мадина ҳам ўзимдан узоқда эмас. Масалан, битта аёл 3-4 йил Россияга ишлаш учун кетса, бир ойда талоқ қилиб юборилади. Мен ўқишга кетганман. Менинг айбим билан бўлган. Мадинада ҳеч қандай айб бўлмаган. Биз ҳар куни телефонда гаплашамиз. Бу ҳаётнинг хатоси. Менинг бошқа фарзандларим йўқ. Менга шундай ўғилларни туғиб берган Мадинага раҳмат. Ҳозир саккизта набирам бор. Ҳаммаси Мухторов. Мадина ҳам Мухторова», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Рухшона турмуш ўртоғи билан ажрашганини маълум қилганди. Шунингдек, Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрламоқчи бўлгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирганди.