Янгиликлар

Йигитали билан бирга яшамаётган Муқаддас Саъдуллаева Райҳонни қўллаб-қувватлади — видео

У Йигитали билан алоқаси яхшимаслигини илк бор 20 июнь куни маълум қилганди

Йигитали билан бирга яшамаётган Муқаддас Саъдуллаева Райҳонни қўллаб-қувватлади — видео

Актриса, блогер Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида эрининг собиқ рафиқаси Райҳон Ғаниевани қўллаб-қувватлади.

Хонанда Instagram’да ўзининг шахсий танловини бошлаган. Райҳон Ғаниева ғолиблар учун бир қанча совғалар беришини ҳам маълум қилган. Муқаддас Саъдуллаева эса ўз саҳифасида кузатувчиларига шу танловда иштирок этишни маслаҳат берган.

Муқаддас Саъдуллаева илк бор 20 июнь куни Йигитали билан муносабати яхши эмаслигини билдириб қўйганди. Бунга унинг саҳифасида қайнанасини табриклаб ёзган пости сабаб бўлган. Унда актриса қайнанасига илиқ тилаклар ёзган. У сўзининг охирида ҳаётининг давоми қандайлигидан қатъий назар қайнанасини онасидек қабул қилишини таъкидлаган. Шунингдек, ижодкорлар Instagram саҳифасида бир-биридан «отписка» қилган, эндиликда улар бир-бирини кузатмаяпти.

«Онажоним шукрона кунингиз муборак бўлсин! Ҳар доим шундай ёш гўзал бўлиб юринг. Умрингиз зиёда бўлсин. Ҳаётнинг давоми қандайлигидан қатий назар доим бизни онажонимизсиз. Набираларингизни бахт-у камолини кўриб юринг. Биз сизни яхши кўрамиз», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Sadullaeva Muqaddas (@muqaddas_sadullaeva)

Шундан сўнг актриса жонли эфир пайтида Йигитали билан ажрашаётгани ҳақидаги саволга жавоб қайтарганди. Актриса ўз саҳифасида жонли эфир ўтказди. Эфир вақтида унга кўп бор эри билан муносабати ҳақида сўралди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча оилавий саволларга жавоб беролмайди, лекин ажрашаётганини ҳам инкор этмади. Улар бир неча кунлардан буён бирга эмас. Йигитали у билан тушган барча суратларни ўчириб юборган. Улар Instagram’да бир-бирини кузатмай қўйган. Муқаддас Саъдуллаева Аллоҳ барчага хайрлисини беришини таъкидлади. Актриса ҳаммаси олдингидан ҳам яхши бўлиши мумкинлигини айтди. У ажрашаётгани ҳақидаги саволларга жавоб беролмайди.

«Ҳозирча оилавий саволларга жавоб бермайман. Аллоҳ ҳаммага хайрлисини беради. Нима бўлганда ҳам барчаси яхшиликка. Балки ҳаммаси олдингидан ҳам яхши бўлар. ‘Ажрашмоқчимисиз?’, каби саволларнинг жавобини беролмайман. Тақдиримиз нима бўлиши Худога аён», — дейди актриса.

Актриса Муқаддас Саъдуллаеванинг Instagram саҳифасидаги сурати сабаб кузатувчилари уни яна турмуш қураётганини тахмин қилди. У янги фотосессиясидаги суратлардан бирини саҳифасида эълон қилган. Актриса унга барча кўнгилсизликларини ортда қолдиришини таъкидлаб, изоҳ ёзган. Муқаддас Саъдуллаева Худо уни бахтли кунлар билан сийлашига ишонишини айтган.

«Барча кўнгилсизликларни ортда қолдирамиз. Бугундан Роббим бизни бахтли кунлари билан сийлайди», — деб ёзади Муқаддас Саъдуллаева.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Sadullaeva Muqaddas (@muqaddas_sadullaeva)

Муқаддас Саъдуллаева 13 август куни эри билан бирга яшаган уйидан кўчиб кетаётганини маълум қилганди. Муқаддас Саъдуллаева шу уйда 5 йил яшаганини айтган. Актриса уйда ёмон кунидан кўпроқ яхши кунлари бўлганини таъкидлаган. Шунингдек, жуфтликнинг 2 нафар фарзанди ҳам ўша уйда туғилган. Муқаддас Саъдуллаева уйдан нима сабабдан кўчиб кетаётганини маълум қилмаган. У жиҳозлардан бўшатилган уйнинг видеосини ўз саҳифасига жойлаб, қуйидаги изоҳни қолдирган.

«Шу хонадонда 5 йил ичида чиройли кунларимиз ўтди. Ёмонидан яхшиси кўп бўлди. Фарзандларимиз шу хонадонда дунёга келди. Ҳаммаси учун Аллоҳга ҳамд-у санолар бўлсин», — дейди у.